Маъмуржон Отақулов: "Ҳакам футболчиларимизни "эзиб" қўйди"
18 апр 2016 19:10
Новости
Маъмуржон Отақулов: "Ҳакам футболчиларимизни "эзиб" қўйди"
- Учрашув яхши ўтди. Футболчиларимиз ёмон ҳаракат қилишгани йўқ. Беллашувнинг бош ҳаками Жасуржон Мухторов ўйинчиларимизни "эзиб" ташлади. Бизнинг йигитларга жуда кўп сариқ карточкалар кўрсатиб, айирмачилик қилди. Ҳакамлар айирмачилик қилмаслик керак. Акс ҳолда Ўзбекистонда футбол бўлмайди. Шундай экан, келинг, унда Бухородаги ўйинларга бухоролик ҳакамларни тайинлаш керак. Тошкентдаги учрашувга пойтахтлик ҳакам тайинланишига қатъиян қаршиман. Бунақада юртимизда футбол ривожланмайди.
Ҳакам кетма-кет сариқ карточка кўрсатиб, футболчиларни "эзиб" қўйди. Огоҳлантирилган ўйинчилар қизил олмай деб эҳтиёт бўлиб ўйнайди. Бош ҳакам учрашувда етти марта ўйинчиларни огоҳлантирди. Шундан 5тасини бизга, 2тасини ўйин охирида мажбуран мезбон жамоа аъзоларига кўрсатди. Қачон чек қўйилади бунга? Мен ПФЛга ёзма равишда хат билан чиқаман! Бошқа гапим йўқ, - дейди Отақулов.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
Комментарии