RU

Последние новости

17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   4 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3

Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади Новости

Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, сўнгги мавсумни ҳаваскор жамоада ўтказган Максим Шацких 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бу ҳақда Championat нашри эълон қилди. У энди Киевнинг "Динамо" клубининг 1999 йилда туғилган футболчиларига устозлик қилувчи Виталий Косовскийга ёрдамчилик қилади.

"Ҳозирча бошқармайман, шунчаки Виталий Косовскийга ёрдам бераман. Эндигина бу ишни ўргана бошладим. Анчадан бери мураббийлик ҳақида ўйлаётган эдим. Микрожароҳат олиб, футболчиликдан мураббийликка ўтишга қарор қилдим. Ҳозирча ўқиб, тажриба тўплайман.

Жароҳатимда шунчалик оғирки, уни операциясиз даволаб бўлмайди. Бутун фаолиятим давомида бундай шикастланишлар кўп бўлган. Кичик жароҳатлар бўлди, аммо улар операцияларсиз даволанган. Ҳозир таклифлар бўлмаса операция қилдиришдан нима маъно? Агар кутиш керак бўлса, ёзда Осиё трансфер ойнаси очилади. Осиёга боришим мумкин эди. Аммо аниқ таклиф бўлмади. Агар бирор клуб мен билан шартнома имзоламоқчи бўлса, операция қилдирган бўлардим. Футбол ўйнамасам жароҳатим ҳалақит қилмаяпти. Сўнгги вақтларда манежда ўйнадим, қаердадир қандайдир жароҳатлар орттириб олдим" - дейди Шацких.

Шацких олти карра Украина Чемпиони, икки маротаба УПЛ тўпурари ва бир неча марта Ўзбекистонда йил футболчиси бўлган.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика