RU

Последние новости

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  2 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор" Новости

Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (2:6) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Нима дейишни ҳам билмайман. Биринчи таймда ўтказилган голларни кўрдингиз. Жуда кулгили. Бизда ҳам ҳеч бўлмаса битта шунақа гол бўлганида эди, ўзимни бахтиёр ҳис қилардим. Иккинчи таймда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Аммо охирги дақиқаларда учта гол қабул қилиб олдик. Бор гап шу.

- Жуда ачинарли мағлубият бўлди. Жамоада ниманидир ўзгартириш керакми?

- Бизга фақат вақт керак. Ҳамама нарсага вақт зарур. Икки-уч ойда жамоа тузиб бўлмайди. Янги футболчилар кўп, лекин улар бир жамоа бўлиши учун вақт керак. Энг муҳими, бу руҳият билан боғлиқ. Ким қаерда ўйнаганининг фарқи йўқ. Ҳозирги пайтга қараш керак. Вақт бўлса, умуман бошқа жамоа ҳам бўлади.

- Иккинчи давра бошлангач, 5та учрашув ўтказилди. Шу бешта ўйиндан 4 очко олишни қандай изоҳлайсиз?

- Мағлубиятга учраган ҳар бир ўйинимизни таҳлил қилиб кўринг, албатта нимадир сабаб бўлади. "Навбаҳор", "Машъал", мана бугун "Пахтакор" - шу жамоаларга ютқазган ўйинимизни кўриб чиқсангиз ҳаммаси тушунарли бўлади. "Пахтакор"да индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар йиғилган. Шу боис улар кучли. Биз эса жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Биринчи учта голни қаранг, ҳатто болалар футболида бунақа голлар ўтказилмайди. Яна нима дейишим мумкин. Бугунги ўйин бизга катта дарс бўлди. Кейинги баҳсда кимни ўйнатиш, кимни захирада қолдиришни кўриб олдик.

- Олтита гол ўтказган Эржан Токотаевнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Эржан бир неча бор жамоамизни қутқарди. Унинг хатоларини дарвозабонлар мураббийи билан гаплашиб таҳлил қиламиз.

- Ҳимоячилар ўйини ҳақида фикрингиз?

- Бугун Алтин Крезиуни ҳимоя марказида синаб кўрдик. Шунингдек Абдураҳмон Комилов ҳам ўйнади. Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор. Лекин улар клубга мосмиз деб ўйлайди. Бу жуда ёмон. Аммо бундай ўйинлар ким қанақа эканини кўрсатади. Афсуски, биз дарҳол ўзгариш қила олмаймиз. Айтиб ўтганимдек, ҳаммасига вақт керак.

Рейтинг: -13   

Комментарии

+6   
22 авг 22:13:30
Исрофил Муминов
Ким экан жамоага мос эмас бу жамоага сен мос эмас
+4   
22 авг 22:54:09
Rustam Ruziyev
Ответ на комментарий пользователя Davlatbek Alibekov
Макс тугри гапиряпди яхши жамоа шакиллантиришга вак,т керак сабр к,илинса барчаси яхши бу'лади Пахтакорни футболчиларини даражаси юк,ори Андижон ёш ва янги жамоа
Андижон ёш жамоа??? Шу гапни ўйлаб гапиряпсизми? Жамоа ташкил топганига неча йил бўлди? Мураббий расво, тактика пачоқ, айб жамоада эмас, юз фоиз тиррақи Максда
+4   
22 авг 22:51:02
Rustam Ruziyev
Чичқоқ, футболчиларни ҳимоя қилиш ўрнига айбни уларга ағдарибсан. Қомимов, Абрамов ва Бердиевлар доим футболчиларини ҳимоя қилиб, хатони мен қилдим деб мардларча узр сўрашади, сен мураббийликни улардан ўрган!!! Сенда трансфер ойнасида футболчи олиш имконинг бўлди, нега олмадинг? Жамоани ОЧЛга олиб чиққанларни чеилатдингку, таркибдан нолимасдан, футболчиларни пастга урмасдан мағлубият учун мухлислардан узр сўраб қўйсанг обрўйинг ошса ошардики асло тушмасди. Бу гапингдан кегин қайси футболчи сен учун жон куйдириб ўйнайди? Жамоа футболчилари олдидаям, мухлису раҳбарият олдидаям обрўйингни тўкдинг. 13 ўйинда олти мағлубият, бор йўғи уч ғалаба сен физрук эканлигингни исботлаб берди. Йўқол Андижондан, нонкўр, ношукур ва ношуд!!
+3   
23 авг 00:24:37
Kaha1976
Йиғиштир карам шўрвангни Шацких.
Бизга Хомяковни қайтаринглар
+3   
22 авг 22:16:21
Ali7279
Андижоеда хали бунака урни йуе тренир еурмаганман виждони йук Шаских аут
+3   
22 авг 22:13:31
Сардор Сардор
Усургокка арпа ун бахона, айибни узингдан охтар максимхон, футболчила агдармай
+2   
23 авг 00:21:03
Nurafshon Karimov
Shatiskih ketsin va culubga mansulyat bilan qaraydigonlar kelsin
+2   
22 авг 22:18:28
Ishqiboz Muhlis
Мураббий эмас бу ўйинда юз фоиз химоячилар айбдор.
+2   
22 авг 22:15:00
Аллаёров Ёдгор
san murabbiy emassan buldi sur .
+1   
23 авг 06:03:06
Привет
Андижон даражасига мос эмасман демокчими бу довдир айтмаса хам хамма биладику, Пахтакорни расво килувди энди узига келяпти, Шацких факат Динамо Киевга мос тушиши мумкин чунки у Жахон микёсидаги "Тренер" хисобланади.
+1   
23 авг 05:09:11
Привет
Шацких эффекти!!!
+1   
23 авг 04:22:48
Mustafoo
Xaminkovni ketkazib bekor qildi Maks yaxshi murabbiy boʻlganda Pahtakor qoʻyib yubormasdi
+1   
23 авг 00:19:50
Nurafshon Karimov
Shatiskih ketsin va culubga mansulyat bilan qaraydigonlar kelsin
+1   
22 авг 23:25:12
Жамшид Jamshid
Андижонда мос эмас заменадан кимни туширдинг ушадир узинг олиб келгансан
+1   
22 авг 23:00:34
Karshi Nasaf Shokir aka
Супер лигада мураббийлар ичида факат Миржалол Косимов тан олади ютказиб куйса колган барчаси олди кочди гурунг килади
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика