RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

"Маъданчилар" "кончилар"га қарши ёхуд Тошкент вилояти дербисида қайси клуб ғалабани тантана қилади? Новости

"Маъданчилар" "кончилар"га қарши ёхуд Тошкент вилояти дербисида қайси клуб ғалабани тантана қилади?

Анталияда йиғин ўтказган икки клуб чемпионат 1-турида ўзаро тўқнаш келишади.

Биз мазкур дерби олдидан жамоаларнинг мавсумолди ўртоқлик ўйинлари, янги мавсум учун қайдномалари ҳамда ўзаро ўйинлар тарихига назар соламиз.

"Металлург" ва АГМК деярли барча жамоаларимиз сингари мавсум тадоригини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борди. Эътиборлиси, ҳар икки клуб 5 тадан назорат учрашувида иштирок этди – натижалар ҳам мос равишда бир хил (2 та ғалаба, 2 та дуранг, 1 та мағлубият)

Икки жамоанинг хорижий йиғиндаги натижалари: 

5 февраль.  "Металлист" (Украина) – "Металлург" 1:2 

9 февраль. "Заря" (Украина) – "Металлург" 2:2

12 февраль. "Металлург" – "Алашкерт" (Арманистон) 0:1

15 февраль. "Вайле" U-19 (Дания) - "Металлург" 1:3

16 февраль. "Дила" (Грузия) – "Металлург" 0:0

7 февраль. АГМК – "Каспий" (Қозоғистон) 2:0

10 февраль. АГМК – "Нефтехимик" (Россия) 3:4

15 февраль. АГМК – "Ауда" (Латвия) 1:1

17 февраль. АГМК – "Инджия" (Сербия) 1:1

19 февраль. АГМК – "Атирау" (Қозоғистон) 1:0

Испаниялик мутахассис Луисма Эрнандес қўл остидаги "маъданчилар" янги мавсум учун қуйидаги футболчиларни рўйхатдан ўтказди:

1.Ҳумоюншох Сайётов, 2.Салохиддин Иргашев, 3.Акбар Абдурасулов, 4.Одил Абдумажидов, 5.Аббос Отахонов, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Ислом Исоқжонов, 8.Саламат Қуттибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Шоҳназар Норбеков, 11.Дамир Темиров, 12.Александр Лобанов, 13.Камрон Муратов, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев, 16.Жасур Холтўраев, 17.Фарруҳ Ҳожибеков, 18.Фозил Мусаев, 19.Эргаш Исмоилов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23.Абдувосит Воситжонов, 25.Шаҳзод Нематжонов, 26.Ҳакимхон Аламхонов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Носир Абдусаломов, 29.Диёр Тоиров, 30.Иброҳим Ибрагимов, 31.Муҳриддин Салоҳиддинов, 47.Воҳид Охтаев, 55.Арслон Баҳромов, 61.Жасур Асатов, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 87.Акмал Ортиқов, 90.Жасур Ашуров, 94.Фарҳод Бекмуратов, 97.Муҳаммадали Алиқулов, 99.Владимир Вагин

Миржалол Қосимов бошчилигидаги "кончилар" эса янги мавсумда қуйидаги футболчиларнинг хизматларидан фойдаланишади:

1.Ботирали Эргашев, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Ихтиёр Холмўминов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Зафар Полвонов, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Мурод Тошматов, 12.Дилшод Ёқубов, 14.Бобур Собиров, 15.Андрей Мишенко, 17.Санжар Турсунов, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Александр Касьян, 27.Мартин Боаке, 29.Искандар Бўсинов, 31.Аҳмадулло Муқумжонов, 32.Азамат Халилов, 33.Нодир Абдихолиқов, 34.Бунёд Турғунбоев, 35.Валижон Раҳимов, 36.Сарвар Мирзаев, 37.Зоҳид Раҳимов, 38.Суннатилло Абдуғаниев, 39.Отабек Шерғозиев, 40.Зуфаржон Акбаров, 41.Санжар Жумабоев, 42.Асад Каримов, 43.Асаджон Азимжонов, 44.Мурот Эрматов, 45.Жамолиддин Ҳикматов, 46.Амал Исматов, 52.Иззат Хайитбоев, 63.Алишер Жалилов, 70.Мирғиёс Сулаймонов, 77.Нодир Абдураззоқов, 88.Сияваш Хагнозари

4 март кунги баҳс жамоаларнинг чемпионат доирасидаги ўзаро 29-беллашуви бўлади. Ушбу ўйинларнинг 13 тасида олмалиқликлар, 12 тасида бекободликлар зафар қучишган, 3 та ўйинда эса муроса кўчаси танланган. Тўплар фарқи – 50:47 (АГМК фойдасига). 

Жамоаларнинг ўзаро кечган сўнгги 10 учрашувида қуйидаги натижалар кузатилган: 

18.05. 2017. "Олмалиқ" – "Металлург" 1:0

26.10.2017. "Металлург" – "Олмалиқ" 3:2

10.05.2018. "Металлург" – "Олмалиқ" 0:1

17.08.2018. "Олмалиқ" – "Металлург" 2:3

28.06.2019. АГМК – "Металлург" 1:1

27.07.2019. "Металлург" – АГМК 2:1

29.02.2020. АГМК – "Металлург" 1:1

12.09.2020. "Металлург" – АГМК 1:0

19.06.2021. АГМК – "Металлург" 2:0

21.10.2021. "Металлург" – АГМК 0:1

Юқоридаги натижаларга назар ташласак, икки жамоа деярли тенг кучга эга эканлиги кўринади. Албатта, Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК охирги йилларда юқори марраларни забт этмоқда. Кетма-кет икки йил Ўзбекистон Кубоги финалчиси (2019, 2020)га айлангани ва кетма-кет икки йил Суперлигада 3-ўрин (2020, 2021)ни банд этгани бежиз эмас. 

Шу билан бирга, бекободлик мухлислар "Металлург" ўтган мавсумдан етарлича хулоса чиқарганига умид билдириб, жамоа ўз майдонида мазмунли ўйин кўрсатишини кутаётганини унутмаслик лозим. 

Маълумот ўрнида, Тошкент вилояти дербисини Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Зуфар либоев ва Фарҳод Усмонов кўмаклашади.

Айтиш жоиз, аслида режага кўра, "Металлург" ҳамда АГМК ўртасидаги бўлажак учрашувида ВАР тизими ишлаши лозим эди, аммо ўйиндан 2 кун олдин ЎзПФЛ VAR технологияси ишлаши учун телевидение кўчма студияси зарур бўлишини, айни пайтда эса ЎзМТРКга тегишли телестудиялар бошқа расмий тадбирларда ҳозир бўлиши кўзда тутилгани боис мазкур ўйинда тизимдан фойдаланилмаслигини маълум қилди.

4 март, жума

18.30, "Металлург" – АГМК

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Равшан Абдивоҳидов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Владимир Назаров.

Эслатиб ўтамиз, АГМК футболчилари Амал Исматов, Александр Касьян дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборса, Анзур Исмоилов жароҳат туфайли майдонга тушмайди.

Тошкент вилояти футбол ишқибозларини XXXI миллий чемпионат старти билан муборакбод этган ҳолда жамоалардан шиддатли ўйин кутиб қоламиз!

Шерзод Нурматов 

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика