Льорис: "Франция терма жамоаси сўнгги қадамни ташлаши керак"
08 июл 2016 05:12
Новости
Льорис: "Франция терма жамоаси сўнгги қадамни ташлаши керак"
Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис Германияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Франция терма жамоаси сўнгги қадамни ташлаши керак, бу энг қийини бўлади. Бугун алоҳида футболчилар эмас, жамоа ғалаба қозонди ва уларнинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман.
Францияга қарши ўйнаш қийин. Хатто Германиядек жамоа ҳам буни уддалай олмади. Кийиниш хонасида барча бахтли, аммо хурсандчиликнинг чегарасини биламиз" - дейди Льорис.
Комментарии