RU

Последние новости

13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  0 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  0 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  2 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  26 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  37 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3

Лопетеги: "Атлетико" - рақиб хатоларидан фойдаланиш бўйича мутахассис" Новости

Лопетеги: "Атлетико" - рақиб хатоларидан фойдаланиш бўйича мутахассис"

"Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги "Атлетико"га қарши бўлиб ўтган УЕФА Суперкубоги учун баҳс ҳақида фикр билдирди.

Таллиндаги "Ле Кок Арена"да ўтган ўйин 4:2 ҳисобида "Атлетико"нинг ғалабаси билан якунланди.

"Одатда финалларда кўп хато қилган жамоа мағлуб бўлади. "Атлетико" - рақиб хатоларидан фойдаланиш бўйича мутахассис. Олға ҳаракатланишда давом этамиз.

"Атлетико" ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланди. Асосий вақтни 2:2 ҳисобида якунладик. Баҳснинг катта қисмида биз устунлик қилдик. Шундан сўнг рақиб ҳисобни 3:2га етказди. Таваккал қилдик ва одатий ўйин услубимиздан воз кечдик.

Биринчи экстра таймда жамоа яхши ўйнади, аммо учинчи гол бизни рухан синдирди. Ўша пайтда мағлуб бўлдик. Жавоб голини уришга ҳаракат қилдик, аммо рақиб тўртинчи марта дарвозамизни ишғол қилди.

"Реал" футболчилари кўплаб совринларни қўлга киритишган. Ҳа, чемпионатда улар истаганига эриша олишмади, аммо бор эътиборни янги мавсумга қаратамиз. Эртага Испания чемпионати ҳаёли билан уйғонишимиз керак" - дейди Лопетеги.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика