RU

Последние новости

16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  1 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   7 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  31 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув" Новости

Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги ва ярим ҳимоячи Абдулазиз Хатим Ўзбекистонга қарши баҳсдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бизни эртага қизиқарли ўйин кутмоқда. Рақибимиз жуда яхши шаклланган жамоа. Ўзбекистон мундиалга йўл олди, бу жуда катта ва ажойиб ютуқ. Мен сизларни табриклайман. Менинг жамоам учун эртанги баҳс ҳам анча яхши имконият. Биз эртага ҳали етарлича имкониятга эга бўлмаган футболчиларни ҳам синаб кўра оламиз. Гуруҳдаги ҳар бир баҳс янги имконият дегани. Ўзбекистонга қарши ўйиннинг ҳар жабҳаси қийин кечади. Биз эртага имкон қадар курашувчан жамоа эканлигимизни намойиш этишимиз керак. Бу биз учун ҳақиқий чақирув", – дея фикр билдирди Хулен Лопетеги.

"Иккита терма ўртасидаги тўқнашувлар ҳар доим қийин кечади. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқиб улгурди. Биз эса плей-офф баҳсига йўл олмоқдамиз. Эртанги баҳс биз учун кейинги босқичга тайёргарлик кўриш учун дастлабки қадам бўлади. Ўйин ўта қийин кечиши аниқ. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан қийин синов бўлади. Барчасини тўғри амалга ошириб, ғалаба қозонишга интиламиз", – деди Абдулазиз Хатим эртанги баҳс олдидан.

- Эртанги учрашувда икки жамоада ҳам босим йўқ. Мана шу жиҳат эртанги ўйин сценарийсига қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жуда яхши футболчилар бор. Улар Европада тўп тепишади. Рақибимиз қандай футбол ўйнашни жуда яхши билади ва ўзи истаган услубдан фойдаланиб келмоқда. Биз эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Плей-офф босқичи бошланади. Кейинги босқич октябрга белгиланган. Унга қадар бундай челленжларда ўзимизни синаб кўришимиз керак. Биз сафарда турли хил атмосферада, кучли жамоаларга қарши ўйнамоқдамиз. Эртага ўзимизнинг қобилиятларимизни намойиш этишимиз керак.

- Футболчига савол. Абдулазиз, сиз ноябрь ойида "Ал Райян" жамоаси билан бирга "Пахтакор"га қарши учрашувда иштирок этиш учун Тошкентга келган эдингиз. Ўша вақти Дохада бўлиб ўтадиган терма жамоаларнинг дастлабки тўқнашувига 10 кунча вақт қолган эди. Ўшанда сиз билан суҳбатлашганимда, Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйин биз учун финалга тенг деган фикр билдирган эдингиз. Орадан олти ойдан кўпроқ вақт ўтди ва Қатар терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади. Ушбу вақт ичида Қатар терма жамоаси билан нималар рўй берди? Мундиалга чиқиш учун нималар етишмади?

- Ҳа, барчаси эсимда. Ноябрь ойидаги баҳс биз учун ҳақиқий финал бўлган эди. Биз ўша учрашувда ғалаба қозонган эдик. Афсуски, кейинги учрашувларда кўп очколар йўқотдик. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Ҳозир эса биз плей-офф босқичидамиз. Ўзбекистон каби кучли рақибга қарши ўйнаш яхши имконият. Насиб қилса, яхши ўйин намойиш этамиз.

- Бир неча кун аввал Эрон терма жамоаси мағлуб этилди. Ушбу муҳим ғалаба жамоа кайфиятига ва руҳиятига қанчалик таъсир ўтказди?

- Биз учун жуда-жуда муҳим эди. Уч очко бизни плей-оффга олиб чиқди. Футболда ҳар доим келажак ҳақида ўйлаш керак. Ўтган учрашув эса тарихга айланди. Плей-офф босқичига тайёргарлик кўришимиз керак. Плей-офф баҳслари октябрь ойида ўтказилади. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув. Яна бир бор такрорлайман. Ўзбекистон жуда яхши таркибга эга. Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Тошкентда бўлиб турганимдан ва эртага шундай ўйинимиз борлигидан хурсандман.

- Қатар терма жамоаси сўнгги иккита Осиё Кубогини қўлга киритди, аммо ҳозирги саралаш босқичида сафарда умуман ғалаба қозона олмади. Ушбу натижа амалдаги Осиё Кубоги ғолиблари учун қанчалик уятли натижа?

- Футбол ҳар доим келажакка боқишни англатади. Ҳозирги вақт ва келажак. Тарихда рўй берган нарсаларни ортга қайтариб бўлмайди. Биз эртанги баҳс ҳақида ўйламоқдамиз. Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпмиз. Эронни мағлуб этганимиздан хурсандман, аммо энди келажак ҳақида ўйлашимиз керак. Футболда келажак яратиб бориш керак.

- Футболчига савол. Қатар терма жамоаси сафарда Ўзбекистонни мағлуб эта олмаган. Ушбу натижа эртага якунланиши мумкинми?

- Бош мураббийимиз айтиб ўтганларидек, тарих ҳақида ўйлаб ўтириш нотўғри. Мен тарихни эслашни ёқтирмайман. Биз келажак ҳақида ўйлаймиз. Эртага баҳсда барчаси ўзгариб кетиши мумкин.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика