RU

Последние новости

16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  3 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  8 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  19 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

"Локомотив"га иккита гол урган Қадамбой Нурметов: "Дубль - бутун жамоанинг меҳнатлари самараси" Новости

"Локомотив"га иккита гол урган Қадамбой Нурметов: "Дубль - бутун жамоанинг меҳнатлари самараси"

Кеча Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Динамо" сафида иккала голга ҳам Қадамбой Нурметов муаллифлик қилди. Биз ҳужумчининг таассуротлари билан қизиқдик.

- Амалдаги чемпионни мағлуб эта олдинглар. Таассуротлар қандай?

- "Локомотив" билан ўйинга жуда қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Осон бўлмаслигини билардик. Худога шукур ижобий натижага эришиш насиб қилди.

- Суперлигада илк бор дублга эришдингиз...

- Авваламбор ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бу ғалаба барчамизники. Дублга келсак, иккита гол урганимдан жуда ҳам хурсандман. Бироқ бу голлар фақат менинг эмас бутун жамоанинг меҳнатлари эвазига урилди. Шерикларимсиз иккита гол ура олмасдим.

- "Динамо"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси давом эттирилди. Нима деб ўйлайсиз мавсум охиригача бу серияни давом эттира оласизларми?

- Биз майдонга доим ғалаба учун жуда тушамиз. Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Бу серияни имкон қадар узоқ давом эттиришни истаймиз.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика