RU

Последние новости

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

"Локомотив" ёзда Англияда йиғин ўтказиши мумкин Новости

"Локомотив" ёзда Англияда йиғин ўтказиши мумкин

Кеча Англиянинг "Флитвуд Таун" футбол клуби вакили Стив Беллис хизмат юзасидан Тошкентга ташриф буюрди.

Хабарингиз бор, ўтган йил "Локомотив" ҳамда "Флитвуд Таун" ўртасида расмий ҳамкорлик имзоланган бўлиб, бундан кўзланган мақсад ўзбекистонлик ёш иқтидорли футболчиларни Англияда малака оширишини таъминлаш учун қўйилган дастлабки қадам бўлганди.

Ушбу ҳамкорликнинг илк самараси ўлароқ ўтган йилнинг кузида "Локомотив"нинг икки футболчиси, дарвозабон Рустам Нартажиев билан ҳимоячи Сергей Прохоров "Флитвуд Таун"да уч ойлик малака ошириб қайтганди. Ва ҳар иккала футболчи ҳам айнан европалик мутахассисларнинг кузатувидан сўнг уларнинг таклифига биноан Туманли Альбионга йўл олишганди. Маълумот учун Тошкентга ташриф буюрган Стив Беллис мазкур клубнинг "Халқаро бўлими"да фаолият юритади ҳамда хориж клублари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида иш олиб боради. Бундан ташқари, бу мутахассис бунгача Англиянинг бошқа бир клуби "Эвертон"да консультант бўлиб ишлаган.

Стив Беллиснинг Тошкентга ташрифидан кўзланган мақсад, "Локомотив" ҳамда "Флитвуд Таун" ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, "Локомотив"нинг Англияда ёзги ўқув-йиғин машғулотини ўтказишни таъминлаш, Европа клублари билан ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш, "Локомотив"га англиялик мутахассисларни жалб қилишда яқиндан ёрдам бериш, ўзбекистонлик футболчиларнинг юксак савиядаги ўйинчи бўлиб етишиши учун хорижда фаолиятини йўлга қўйишда кўмак бериш ва бошқа масалалар ўрин олган. Биз воқеалар ривожи билан батафсил таништириб борамиз. Англиялик меҳмон кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Филиппин ўйинига ҳам ташриф буюрди.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика