RU

Последние новости

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  6 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  5 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

“Локомотив” ёшлари “Олмалиқ” асосий таркиби билан ўртоқлик ўйини ўтказди Новости

“Локомотив” ёшлари “Олмалиқ” асосий таркиби билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Миллий терма жамоамизга “Локомотив”дан 5 нафар футболчи чақирилгани сабабли “темирйўлчилар”нинг 19-тур доирасидан ўрин олган учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

Юзага келаётган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун режадаги учрашувларнинг дастлабкиси ўтказилди.

Унда “Локомотив”нинг ўринбосарлари “Олмалиқ” жамоасининг асосий таркибига қарши майдонга чиқди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйинда тажриба ўз “сўзи”ни айтди ва олмалиқликлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Учрашувда киритилган голларга Улуғбек Абдуллаев (автогол), Санжар Рихсибоев ҳамда Шохназар Норбеков муаллифлик қилишди.

"Локомотив" (ўринбосарлар) - "Олмалиқ" 0:3
Голлар:
Улуғбек Абдуллаев (4, авг.), Санжар Рихсибоев (63) Шохназар Норбеков (81).
"Локомотив": Аҳрор Аслонов, Улуғбек Абдуллаев, Умар Адҳамзода, Сергей Прохоров, Фаррух Ибрагимов, Бек Абдуллаев, Алишер Шералиев, Евгений Танаев, Жаҳонгир Сафаров, Бобур Эргашев, Бобир Тиллабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Владимир Вагин, Юсуф Шоимов, Лазар Адамов, Шохруҳ Мўминқулов, Воҳид Юнусов, Шоҳжаҳон Ҳасанов.


2 сентябрь санасида “Локомотив”нинг асосий таркиби ҳам “Олмалиқ”қа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика