RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

“Локомотив” йиғинида сербиялик футболчи Новости

“Локомотив” йиғинида сербиялик футболчи

Теги :  Локомотив
“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига янги легионер футболчи келиб қўшилгани ҳақида кеча хабар бергандик.

У бугундан эътиборан машғулотларни бошлаб юборди.

Тўлиқ исм-шарифи Ненад Предрагович Иняц бўлган ҳужумчи 1985 йил Белград шаҳрида туғилган. Ўз мамлакати клубларидаги фаолиятидан ташқари 2008 йил Пермнинг “Амкар” клуби шарафини ҳимоя қилган. Ўша вақтлар “Амкар”ни Миодраг Божович бошқариб борарди. Унинг бошчилигида пермликлар Россия чемпионатининг 4-пағонасига қадар кўтарилишган.

Иняц кейинги мавсумдан эътиборан Нижний Новгороднинг “Волга”сида тўп сурган. 2010-2011 йилги мавсумларни Белграднинг “ОФК” клуби сафида ўтказган ҳужумчи, 2011 йилга келиб Осиё қитъасига ташриф буюрди ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал-Ансор” жамоаси билан шартнома имзолади. 2013-14 йилги мавсумларда Қозоғистоннинг “Атирау” клубида ўйнади.

Сўнгги икки мавсумни Сербия чемпионатида ўтказган 30 ёшли Ненад Иняцнинг кейинги тақдирига Дубайдаги йиғиндан кейин ойдинлик киритилади. Унинг ҳаракатлари Мирко Еличич бошчилигадаги мураббийлар штабига маъқул келса, “Локомотив” сафида қолиши мумкин. Йўқса, унга жавоб бериб юборилади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” йиғинида шунингдек черногориялик ҳужумчи Иван Вукович ҳам бўлиб турибди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика