RU

Последние новости

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  0 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  71 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  35 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

“Локомотив” сафида 2 нафар ивуарлик легионер кўрикдан ўтмоқда Новости

“Локомотив” сафида 2 нафар ивуарлик легионер кўрикдан ўтмоқда

Теги :  Локомотив
Биласиз, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби 21 декабрдан янги мавсум олдидан илк йиғинини бошлади.

Айни пайтда “Темирйўлчилар” машғулотларни давом эттиришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, йиғинда кўрикда бўлиб турган 2 нафар кот д’ивуарлик легионерлар мавжуд. Булар – 23 ёшли марказий ҳимоячи Муҳаммад Гнонтча Коне ҳамда 19 ёшли ҳужумчи Гноҳере Кризодир. Ҳар икки футболчи ҳам бугунги машғулотда иштирок этди. Эртага жамоа мураббийлар штаби ушбу футболчиларнинг ҳаракатларига “Олмалиқ”қа қарши ўтадиган ўртоқлик учрашувида баҳо бериб олиш имконига эга бўлишади. Агар Коне ҳамда Кризонинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса, улар жамоамизнинг навбатдаги йиғинларига ҳам таклиф этилади.

Қайд этиш жоизки, Муҳаммад Коне илгари Греция, Молдова, Кипр чемпионатларида ўйнашга улгурган. Гноҳере Кризо эса Беларус ва Молдова чемпионатларида ҳаракат қилган.


Гноҳере Кризо




Муҳаммад Коне


"Локомотив" сафида икки нафар африкалик легионер кўрикдан ўтмоқда

28 декабрь куни "Олмалиқ" - "Локомотив" билан ўйнайди

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика