RU

Последние новости

03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  1 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  1 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  9 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  6 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  5 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  7

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовга омад тилайди Новости

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовга омад тилайди

Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги мавсум тўпурари, «Локомотив» клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиз билан хайрлашди.

У «темирйўлчилар» сафини тарк этиб, Қатарнинг «Ал Сайлия» клубига йўл олди.

Сир эмас, «Локомотив»нинг ўтган мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлишида, Ўзбекистон Кубоги қўлга киритилишида, шунингдек Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришида кўпчилик қатори Темурхўжанинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

У ўтган йил барча расмий мусобақаларда жами 46 марта майдонга тушиб, 31та гол уришга муваффақ бўлди. Хусусан Абдухолиқов олий лигада 22та гол урган бўлса, Ўзбекистон Кубогида 6та, Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида эса уч бор тўп киритишга муваффақ бўлди.

Эндиликда моҳир ҳужумчи жамоамизни тарк этиб, фаолиятини Қатарда давом эттирадиган бўлди. У «Ал Сайлия» билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Маълумот учун, ушбу клуб Қатар олий лигасида иштирок этади ва ҳозирча турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовнинг жамоа ривожи учун қўшган ҳиссасини унутмайди ва унинг келажакдаги фаолиятига омад тилайди.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика