RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  0 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  14 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  90 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Локомотив" ПФК ЎФА матбуот хизматидан тушунтириш сўрайди Новости

"Локомотив" ПФК ЎФА матбуот хизматидан тушунтириш сўрайди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайтида (www.ufa.uz) "Самвел Бабаян "Бунёдкор" кафиллиги остида ЎФА Ижроқўми томонидан афв этилган" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Бунда маълум муддат танаффусдан сўнг шу йилнинг 26 февраль санасидан бошлаб "Локомотив" профессионал футбол клуби Президент маслаҳатчиси сифатида иш бошлаган Самвел Бабаяннинг ўзбек футболидан четлатилгани ҳамда кейинчалик ЎФА Ижроқўми ишни кўриб чиқиши натижасида яна қайтарилгани ҳақида гап борган.

Хабар билан тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин

www.ufa.uz/uz/2019/02/27/samvel-babayan-bunyodkor-kafilligi-ostida-ofa-ijroqomi-tomonidan-afv-etilgan

"Локомотив" ПФКнинг эътирозига сабаб бўлган жумла эса хабар охирида келтирилган. Унда шундай дейилади: "ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди. Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган “Локомотив” футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди".

Бундан буён Самвел Бабаяннинг ҳеч қайси терма жамоада ишлашига йўл қўймаслиги бу ЎФАнинг масаласи, бунга клуб аралаша олмайди. Лекин нима сабабдан хабар "Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган “Локомотив” футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди" деган гап билан тугаган, "Локомотив" ПФК шунисига ҳайрон.

Охирги гапда "Кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган "Локомотив" футбол клубининг қарорига..." деган жойини қандай тушуниш керак? Бу "Локомотив" Бабаянсиз ўз фаолиятини тасаввур қила олмайди деган маънони беряптими? Ёки Бабаянсиз жамоа йўқ демоқчими? Маълумки, "Локомотив" футбол клуби шу пайтгача уч марта Ўзбекистон миллий чемпионати, уч марта Ўзбекистон Кубоги ҳамда икки бор Ўзбекистон Суперкубогида ғолибликни қўлга киритган ва буларнинг бирортасида Самвел Бабаяннинг қўли бўлмаган. 

Бундан кўриниб турибдики, клуб шу пайтгача Самвел Бабаянсиз ҳам ўз мақсади йўлида давом этган ва бугунги кунга келиб "Локомотив" ПФК раҳбарияти таклифига биноан ўзбек футболидаги етук мутахассислардан бири Самвел Вячеславович клуб ривожига янада ҳисса қўшсин деган яхши ниятлар билан клуб Президенти маслаҳатчиси лавозимига қабул қилинди. 

Гапнинг очиғи, хабар билан танишиб чиққан "Локомотив" ПФК раҳбариятига охирги жумла ёқмади. "Локомотив" яққол бир кишининг шахсий клуби эмас. Бу "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга тегишли ташкилот ҳисобланади ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳомийлиги остида турли мусобақаларда иштирок этади. Қолаверса "Локомотив" қайсидир шахссиз тасаввур қилиб бўлмайдиган клуб ҳам эмас. Ўтган йиллар ичида қанча одам ишлаб кетди, лекин поезд мудом ўз темирйўли устида юргани каби "Локомотив" ҳам ўзи танлаб олган йўл бўйича одимлашда давом этмоқда.

ЎФА расмий сайтида келтирилган хабардан келиб чиққан ҳолда "Локомотив" ПФК раҳбарияти ЎФА матбуот хизматидан охирги жумла учун тушунтириш беришни сўрайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра ҳар бир инсон касбий фаолият юритиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтади.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: -95   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика