RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги олтинчи кун. Йиғинга икки футболчи қўшилди Новости

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги олтинчи кун. Йиғинга икки футболчи қўшилди

БАА пойтахти Абу Дабида янги мавсумнинг илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Локомотив" бугун икки маҳал шуғулланди.

Кеча футболчилар фақат эрталаб тренажёр залда шуғулланиб, тушдан сўнг мураббийлар штаби жамоага дам берганди. 

Бугундан яна икки маҳал машғулотлар бошланди. Иккала машғулот ҳам футбол майдонида кечди. Жамоамиз аъзолари ҳар бир машғулотга ўта масъулият билан ёндошган ҳолда қаттиқ меҳнат қилишяпти. Айтиш мумкинки, жамоа янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрмоқда.

 

Бугунги машғулотга икки нафар футболчи қўшилди. Ўтган мавсумни "Сўғдиёна" ва "Бухоро"да ўтказган ярим ҳимоячи Даврон Умиров билан клубимиз футбол мактаби тарбияланувчиси Жавоҳир Абдуалимов. Айтиш мумкинки, Умиров "Локо" билан шартнома имзолади ҳамда ушбу мавсумни "темирйўлчилар" сафида ўтказади.

 

Кундузги машғулотда асосий эътибор жисмоний ҳолат билан биргаликда тўпни тўғри назорат қилиш ҳамда аниқ зарба беришга қаратилди, кечки машғулотда эса асосан стандарт вазиятлар устида ишланди. Эслатиб ўтамиз, Абу Даби йиғини 15 январга қадар давом этади, шундан сўнг "темирйўлчилар" Тошкентга қайтиб ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан кечадиган баҳсга тайёргарликни давом эттиришади.

 

Абу Дабидаги йиғин чоғида "Локо" иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Дастлабкиси 11 январь куни Шотландиянинг "Глазго Рейнжерс" клубига қарши кечса, иккинчи назорат баҳси 14 январда Хитойнинг "Жиангсу Сунинг" жамоаси билан бўлади.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика