RU

Последние новости

00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  2 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  2 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  4 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  19 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини “Краснодар”га қарши ўтказади Новости

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини “Краснодар”га қарши ўтказади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинини 22 январь куни Россиянинг “Краснодар” клубига қарши ўтказади.

Бунга қадар “темирйўлчилар” жамоаси Шотландиянинг “Абердин” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва Россиянинг “Рубин” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Энди навбат яна бир рус гранд клуби – “Краснодар”га.

“Краснодар” жамоаси шу номдаги шаҳар шарафини ҳимоя қилади. Унга 2008 йилда асос солинган. Лақаби – “буқалар”, “қора-яшиллар”. Жамоа ўтган мавсумда чемпионатни 4-поғонада якунлашга муваффақ бўлди. Сўнгги йилларда “Краснодар” Россияда етакчи жамоалар қаторига қўшилишни уддалай олди. Натижада клуб тез-тез Еврокубокларда қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ва “Краснодар” шу пайтга қадар ҳеч ҳам ўзаро тўқнаш келишмаган. Эртанги ўйин ҳар икки жамоа учун дастлабки қарама-қаршилик бўлади. Ўйин 22 январь куни Абу-Дабидаги New York University Abu-Dhabi стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 18:00.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика