RU

Последние новости

12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  4 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6

“Локомотив” Бекободда нега ғалаба қозона олмади? Новости

“Локомотив” Бекободда нега ғалаба қозона олмади?

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган баҳсни сафарда ўказган “Локомотив” дуранг қайд этди. “Темирйўлчилар” Бекободда “Металлург” билан дуранг ўйнашди.

Ўйин 3:3 ҳисобида якунига етди.

Олий лигада қаторасига саккизта учрашувда ғолиб бўлган “Локомотив” 9-ўйинга келганда зафар қуча олмади. Аммо мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Шу ўринда бир савол юзага келиши мумкин, “Локомотив” нима учун Бекободда ғалаба қозона олмади? Қуйида бу саволга атрофлича жавоб топишга уриниб кўрамиз.

Аввало шуни айтиш лозим, “Локомотив” бунгача Бекободда 12марта тўп сурган ва шундан 4тасида ғалаба билан қайтган. “Металлург” ўз майдонида уч бор ғалаба қозонган ва бешта баҳс дуранг ҳисобида якун топган. “Локомотив”нинг Бекободдаги энг йирик ғалабаси 4:0га тенг ва бу ўйин 2013 йил ўтказилган. Ўтган йил бўлиб ўтган баҳсда эса ҳисоб очилмаган.



Эсингизда бўлса, ўтган йил Тошкентдаги учрашувда ҳам дуранг қайд этилганди – 1:1. Бу йилги учрашувда “темирйўлчилар” ютқазиб қўйишлари ҳам мумкин эди, бироқ ўйин охирларида Ислом Тўхтахўжаев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ўйиннинг 3:3 ҳисобида якун топишини таъминлади.

25 июнь куни ўтказилган беллашувда “Металлург” тезкор гол урди. Ўйиннинг энди 35-сонияси ўтиб бораётган бир пайтда Зоҳид Абдуллаев ҳисобни очди. Кейинчалик 29-дақиқага келиб Дилмурод Каримов жарима тўпидан унумли фойдаланди. Натижада биринчи тайм 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якун топди.

Маълумки, “Металлург” ўз майдонида яхши ўйин намойиш этадиган жамоалар сирасига киради. Жамоа бекорга учинчи ўринга кўтарилиб олгани йўқ ҳар ҳолда. “Локо” билан баҳсда ҳам майдон эгалари шиддат билан ва тажовузкорона ўйин намойиш этишди. Тўғри, “класс” барибир меҳмонларда юқори бўлди. Биринчи гол айнан шиддат эвазига дарвоза тўрига киритилди. Иккинчи гол эса Дилмурод Каримовнинг маҳорати туфайли рўй берди.

Танаффусдан сўнг тўп билан муомала тўлиқ “Локо” томонида бўлди. 58-дақиқада Жепаров тушгач, ҳужумлар сони янада ортди, шу билан бирга мазмунлироқ тус ола бошлади. Жепаров майдонга тушганидан сўнг орадан тўрт дақиқа ўтиб Темурхўжа Абдухолиқов тўп киритди. Аммо Сервер шу куни майдонда охиригача ўйнай олмайди. Захирадан майдонга тушганига ҳали 20 дақиқа бўлмасдан Жепаров яна олдинги жароҳатини қўзғаб олди ва ўрнини Қувондиқ Рўзиевга бўшатиб берди.



63-дақиқада эса “Локо” футболчилари бир киши кам бўлиб қолишди. Жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун Игнатий Нестеровга шу заҳоти қизил карточка кўрсатилди. Айтиш мумкинки, бу ерда ҳакамнинг қарорига ҳеч бир эътироз йўқ. Бир ўйинчи кам бўлиб қолганига қарамай, “Локо” барибир ўзини кўрсатиши керак эди. Натижада 82-дақиқада Санжар Шоаҳмедов ҳисобни тенглаштирди.

Лекин орадан тўрт дақиқа ўтиб, “Металлург” яна тўп киритди. Бу сафар Мурод Тошматов гол муаллифи бўлди. Ўйин охирлаб бораётганди, агар Ислом жарима тўпидан гол урмаганида “Локо” ютқазиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмасди. Лекин Тўхтахўжаев 90+2-дақиқада жарима тўпидан жуда чиролйи тўп киритишга муваффақ бўлди.

Албатта, “Локомотив” олдига ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш мақсади қўйилган. Лекин Бекободдаги ўйин ва шароитдан келиб чиққан ҳолда дуранг ҳам ёмон бўлмади. Аксинча, майдон эгалари тайёр уч очкони қўлдан бой беришди. “Металлург” бу мавсум ўз майдонида ҳали ютқазмади ва “Локо” билан ўйинда ҳам бу анъанани давом эттирди. Шундай экан, бекободликларга қойил қолса арзийди.

“Локомотив” биринчи давранинг охирги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. “Темирйўлчилар” 1 июль куни ТТЙМИ стадионида “Бунёдкор”ни қабул қилишади. Ўйин соат 19:00да бошланади. “Металлург” эса сафарда “Нефтчи” меҳмони бўлади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика