RU

Последние новости

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  30 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

«Локомотив» Анталияда. Тўртинчи кун. Машарипов жамоага қўшилди (ФОТО) Новости

«Локомотив» Анталияда. Тўртинчи кун. Машарипов жамоага қўшилди (ФОТО)

Теги :  Локомотив
Янги мавсумга тайёргарликни Анталияда давом эттираётган «Локомотив» эртага, 3 февраль куни ўзининг дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Шу боис бугунги машғулот фақат кечки пайт ўтказилди ва бир ярим соат давом этди.


Машғулот одатга кўра чигалёзди машқларни бажариш билан бошланди. Кейин эса тўп билан ишлашга ўтилди. Дарвозабонларни Пётр Гизимчук шуғуллантирган бўлса, футболчилар билан Андрей Микляев ва Мирко Йеличич ишлашди.

img_8649

Бугунги машғулотга «Локомотив»нинг янги футболчиси Жалолиддин Машарипов ҳам келиб қўшилди. Жамоамизнинг янги вакилини барча илиқ қарши олди. Машарипов Анталияга бугун етиб келгани боис дам алоҳида, дам бутун жамоа билан шуғулланди. Унга мураббийлар шундай кўрсатма беришди.

img_8727

Бугун ёнимиздаги майдонда «Крилья Советов» (Россия) ва «Железничар» (Босния ва Герцеговина) клублари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишди. Бунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. «Железничар» таркибида ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Дарко Маркович билан Самир Бекрич ҳаракат қилишди. Улар ўзбекистонлик ишқибозларга қизғин салом йўллашди.

img_8988

Айтиб ўтганимиздек, «Локомотив» эртага Анталия йиғини доирасида ўзининг биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақибимиз — Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби. Учрашув маҳаллий вақт билан 17:30 (Тошкент вақти билан 19:30)да бошланади.

img_8606

 img_8649

 img_8659

 img_8667

 img_8672

 img_8679

 img_8686

 img_8702

 img_8727

 img_8768

 img_8777

 img_8787

 img_8907

 img_8944

 img_8988

 img_9042

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика