RU

Последние новости

00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  0 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32

“Локомотив” 2012 йилдан буён АГМКга мағлуб бўлмаяпти Новости

“Локомотив” 2012 йилдан буён АГМКга мағлуб бўлмаяпти

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” Суперлига 4-турида Олмалиқда АГМК жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур икки жамоанинг навбатдаги тўқнашувини Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.   Ўйин соат 18: 00да старт олиши кўзда тутилган.

АГМК – “Локомотив”
31 март.    Олмалиқ шаҳри.  Соат 18:00.
Ҳакамлар:
  А. Шукруллаев (Тошкент),  С.   Ҳакимов (Самарқанд),  Ч.   Қамаров (Самарқанд),  Ғ.   Жўраев (Наманган).
Назоратчи – Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Л. Қўчқоров (Тошкент).

 
Шу ўринда,   АГМК ҳамда “Локомотив” жамоаларининг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихига назар ташласак,   жамоалар шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 18 та ўйин ўтказишган.   Уларнинг 12тасида “темирйўлчилар” жамоаси ғалабага эришган.   3та ўйин эса олмалиқлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган.   Яна 3та учрашув дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локомотив” ва АГМК ўртасидаги илк ўйин 2008 йилда ўтказилган бўлиб, унда “Локомотив” ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлган.



“Локомотив”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2017 йилда қайд этилган бўлиб, ўша баҳс 5:0 ҳисоби билан якунланган.

“Темирйўлчилар” жамоаси вакиллари АГМК дарвозасини ҳозирга қадар 42 марта ишғол этишган ва ўз дарвозамиздан 21та гол ўтказиб юборганмиз.

 


Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинларида киритилган чиройли голларни томоша қилишингиз мумкин:

TAS-IX 

 


TAS-IX Эмас


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика