"Ливерпуль" ҳимоячиси омадсиз ижарадан сўнг жамоага қайтди
04 янв 2024 14:40
Новости
"Ливерпуль" ўзининг расмий веб-сайтида "Абердин"дан ҳимоячи Рис Уильямснинг муддатидан олдин жамоага қайтганини эълон қилди. Англиялик футболчининг Шотландиядаги фаолияти муваффақиятсиз тугади.
Футболчи ярим мавсум давомида Шотландия чемпионатида ҳам, еврокубокларда ҳам майдонга тушмади. Бунгача у ижара асосида "Блэкпул", "Суонси" ва "Киддерминстер" клубларида ўйнаганди.
Уильямс 2011 йилдан бери "Ливерпуль" тизимида ҳаракат қилмоқда. 22 ёшли марказий ҳимоячи шу кунгача "қизиллар"нинг асосий таркибида 19 та ўйинда иштирок этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии