Ливан бош мураббийи: "Анзур Исмоилов жиддий жароҳат олмади деб умид қиламан"
15 ноя 2018 18:32
Новости
Ливан бош мураббийи: "Анзур Исмоилов жиддий жароҳат олмади деб умид қиламан"
"Ажойиб ўйин бўлди. Бугун ўртоқлик эмас, балки саралаш баҳсига ўхшаш эди. Жуда кўп вазиятлар, жуда кўп курашлар, рақиб дарвозабонининг сейвлари. Натижа ўйинга мос бўлди, фақатгина гол етишмади.
Ўзбекистон ҳурматга лойиқ жамоа. Эктор Купер тактик жиҳатдан кучли мураббий. Жамоа таркибида ёш футболчилар кўп. Козак, Кримец, Сидиқов каби футболчиларни ажойиб келажак кутмоқда. Анзур Исмоилов ҳимоя етакчиси. Бугунги ўйинда Исмоилов жиддий жароҳат олмади деб умид қиламан. Осиё Кубогида Ўзбекистонга омад тилайман.
Ўзбекистон терма жамоасига ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Ушбу юртдаги барча дўстларимга салом йўллайман.
Бугун бир қатор янги футболчиларни майдонга туширдик. Шу боис натижа биз учун қониқарли. Ўзбекистон бунгача Қатар ва КХДРни мағлуб этганини биламан. Бу жуда яхши натижа", - дейди Радулович championat.asia сайтига.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии