RU

Последние новости

19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  25 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Миодраг Радулович: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига боришига шубҳам йўқ, бу мамлакат мундиалга ҳақли" Новости

Миодраг Радулович: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига боришига шубҳам йўқ, бу мамлакат мундиалга ҳақли"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг навбатдаги турида Теҳронда Эрон билан куч синашди.

Дарвозаларга шу куни 4 та гол урилган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.  Бу билан вакилларимиз БАА ва Қатар билан ўйин олдидан жуда яхши имкониятга эга бўлишди. Черногориялик мутахассис Миодраг Радулович сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровга бу борада ўзининг фикрларини билдирди. 

"Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ажойиб ва барқарор ўйин кўрсатмоқда. Фақатгина Қатарга қарши ўз даражасида тўп тепмади. Айниқса Эрон билан жамоа жуда яхши ҳолатда эканлиги кўринди. Тактик ва позицон жиҳатдан чакки кўрингани йўқ. Кўплаб вазиятлар яратишди. Икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша вазиятда улар мундиал остонасида турган эди. 

Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродовни жамоанинг ҳақиқий етакчилари дея оламан. Ўткир Юсупов эса қалқон. Ўзбекистон БАА ва Қатарга қарши икки ўйинда керакли натижани қўлга киритиши ва мундиалга йўлланма олишига шубҳам йўқ, чунки ўзбек футболи бунга лойиқ. У ерда футболни яхши тушунадиган мухлислар, раҳбарлар бор. Мен эса Ўзбекистонда ишлаганман ва бу мамлакат футболини доим қадрлайман. Қолаверса, кўплаб дўстларим бор. Катта муваффақиятни интиқлик билан кутаман",- дейди Радулович.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика