RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Миодраг Радулович: “Ўйлайманки, бугун Ўзбекистон тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади” Новости

Миодраг Радулович: “Ўйлайманки, бугун Ўзбекистон тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ-2026 саралаш босқичида ҳал қилувчи ўйинда БАА билан тўқнаш келади.

Мазкур учрашув олдидан черногориялик мутахассис Миодраг Радулович фикрларини билдирди. 

"Менимча, Ўзбекистон бугунги ўйинда ўз ишини охиригача етиказади ва тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Саралаш босқичида улар яхши иштирок этишди. Шахсан менинг фикримча, Ўзбекистон БAAдан яхшироқ жамоа ва улар ғалаба қозонишга қодир деб умид қиламан.

БАА терма жамоаси яқинда бош мураббийини алмаштирди — бу эса жамоага маълум даражада янги руҳ ва энергия олиб киради. Янги мураббий — румин мутахассиси, у БААда анча вақтдан бери фаолият юритади, маҳаллий лигани ва футболчиларни яхши билади. Лекин барча омилларни инобатга олган ҳолда айта оламанки, ҳозирги вақтда Ўзбекистон кучлироқ жамоа ва менимча, бугун ғалабани айнан улар нишонлайди.

Ишонаманки, қолган икки учрашувда ҳам Ўзбекистон яхши ўйин намойиш этади, керакли натижани қўлга киритади ва футболни севувчи, уни яхши тушунадиган садоқатли мухлислари билан биргаликда жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани муносиб нишонлайди. Мен буни уларга бутун қалбимдан тилайман

Ўзбекистондаги дўстларим ва барча футбол ишқибозларига катта салом йўллайман. Қолган икки учрашувда улкан омад тилайман — тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритинг ва футболдан завқ олинг. Ўзбек футболининг бунга тўлиқ ҳаққи бор", - дейди Миодраг Радулович.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика