RU

Последние новости

18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  3 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  2 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  15 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  4 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0

Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин" Новости

Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"

Эртага Суперлиганинг 18-тур ўйинларига старт берилади. Бу турда бизни бир нечта марказий ва қизиқарли жанглар кутмоқда.

Мазкур тур олдидан черногориялик мутахассис, "Пахтакор" собиқ устози Миодраг Радулович ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, олдиндаги марказий қарама-қаршиликлар нафақат мухлисларга  юқори ҳиссиётларни беради, балки чемпионат жадвалининг ҳолатига оид муҳим саволларга жавоб беради.

"Суперлиганинг навбатдаги тури масъулиятли ва қизғин  ўйинларни тақдим этади. Бу ўйинлар мухлислар учун ҳақиқий завқ манбаи бўлиб, шу билан бирга, чемпионат жадвалининг якуний кўриниши ҳақида муҳим маълумотлар беради",-  дейди Радулович.

— "Насаф" жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсатмоқда: улар жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди ва чемпионлик учун яхши имкониятга эга. "Нефтчи" эса сўнгги тўрт учрашувда уч маротаба ғалаба қозониб, яхши формада эканлигини исботлади. Агар "Нефтчи" ушбу ўйинда зафар қучса, у чемпионлик учун энг жиддий номзодга айланади. Бу ўйин икки жамоа мухлислари учун ҳаяжонли ва натижаси кутилмаган бўлади.

— "Динамо" бу мавсумда ажойиб натижалар кўрсатмоқда – бу уларнинг ўйинлари ва жадвалдаги ўрнидан ҳам кўриниб турибди. Мураббий Вадим Абрамов тажрибали ва яхши шаклланган жамоа туза олди. Улар ўз майдонларида ҳам, сафарда ҳам барқарор ўйнамоқда. Ёш истеъдодлар – Ҳалилов, Ўрозов ва Облақулов жамоага ўзгача ранг-баранглик олиб кирмоқда. “Пахтакор” эса мавсумни ноқулай ўтказмоқда: жамоа “иссиқ-совуқ” ўйин услубида ҳаракатланмоқда. Сўнгги турда ОКМКга ютқазган "Пахтакор" учун "Динамо" билан ўйин жадвалда юқори ўринларни сақлаб қолиш йўлида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ишончим комилки, мураббий Камолиддин Тожиев “Пахтакор”ни муваффақиятли йўлга қайтаришга эришади.

— "Андижон" сўнгги натижалари билан жамоанинг яхшиланганини кўриш мумкин: олтита ўйинда фақат бир марта "Бунёдкор"га имкон бериб, иккита ғалаба ва учта дуранг қайд этди. “Навбаҳор”га қарши ғалаба уларга мусобақанинг қолган қисмида барқарор ҳаракатланиш имконини беради. "Навбаҳор" эса натижалар бўйича қийин вазиятда: сўнгги 3 та  ўйинда ғалабасиз кетмоқда. “Андижон” билан беллашув уларнинг жадвал юқориси учун курашишга қайтиш имкониятини кўрсатади.

— Умуман олганда, бу тур жуда қизиқарли ва натижалари кутилмаган ўйинларга бой бўлади деб ўйлайман. Учта марказий ўйин мусобақанинг давоми қандай ўтишини белгилаб беради ва мухлислар учун ҳақиқий футбол байрамига айланади. Кечаги "Шўртан" ва "Сурхон" иштирокидаги ўйинлар бу йилги чемпионатнинг тенг рақобатда ўтаётганини яна бир бор исботлади. Танаффус вақтида барча жамоалар мустаҳкамланиб, кучлироқ ҳолатда қайтди – бу эса мусобақа охиригача янада кўпроқ кутилмаган натижаларни ваъда қилади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика