Лионель Месси учун Мексикага кириш тақиқланиши мумкин
07 дек 2022 22:04
Новости
Лионель Месси учун Мексикага кириш тақиқланиши мумкин
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси учун Мексикага кириш тақиқланиши мумкин.
Мексикалик сиёсатчи Мария Клементе Гарсия Морено 35 ёшли аргентиналикка мамлакатга киришни тақиқлаш ташаббуси билан чиқди.
ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувидан сўнг Аргентина терма жамоасининг кийим алмаштириш хонасидаги видеолар тарқалганди. Видеода Месси ёнидаги ерда Мексика терма жамоасининг либоси ётганди. Тантана пайтида ҳужумчи уни оёғи билан суриб юборганди.
Бокс бўйича суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони мексикалик Сауль Алварес ушбу эпизодга муносабат билдирди. У имкони бўлса футболчини "жазолаш"га ваъда берди, бироқ кейинроқ ўз сўзлари учун узр сўради.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии