RU

Последние новости

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди” Новости

Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”

Эртанги “Андижон” - “Аркадаг” учрашуви олдидан “Бобур арена”да ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб "Андижон" вақтинчалик бош мураббийи Акмал Шораҳмедов ва ҳужумчи Исмоил Акинаде қатнашди.

Акмал Шораҳмедов: - Эртанги ўйинни анчадан бери кутиб келяпмиз. Биз учун жуда муҳим ўйин. “Аркадаг”ни қанақа жамоалигини биламиз. Лекин кўпроқ ўз ўйинимизни тўғрилаб, уни кучайтириб, биринчи навбатда уйда ўйнаётганимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо гол уриш пайти ҳам келди. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Асосийси, ўйинни кучайтирган ҳолда тўп сурамиз. Уларни қандай ҳаракат қилиши биз учун аҳамиятсиз.  

- “Андижон” 4 та ўйинда ҳам дуранг ўйнади ва ҳисоб очилмади. Буни асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?

Исмоил Акинаде: - Ўйинларда бироз ҳимоявийроқ ўйин кўрсатгандик. Ҳимояда мустаҳкам ўйнашга ва гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдик. Гол уриш вақти келди, ҳужумни ҳам ўйлашимиз керак. Ўйинимизни кучайтириб ҳужумда ҳам кўпроқ ҳаракат қилишимиз лозим. Эртанги учрашув биз учун муҳим. Уч очкони қўлга киритсакгина кейинги босқичга чиқишимиз мумкин бўлади. 

- Эртанги ўйиндаги ғалаба мураббийлик фаолиятингизни кескин ўзгартириб юбориши мумкин. Охирги турда дуранг қайд этилса гуруҳдан чиқиш имконияти бўлади. Бир учрашув нафақат футболчилар, балки мураббийни ҳам фаолиятига таъсир кўрсатади. Мураббий сифатида ўзингизни руҳан қандай тайёрлаяпсиз?

Акмал Шораҳмедов: - Футболчилик пайтида ҳам катта босим остида ва ўзимизни тутишга ўрганганмиз. Менда жамоамизга бўлган ишонч бор. Олдин қандай натижалар бўлганидан қатъий назар жамоага ишонаман. Ютишимизга ҳам ишонаман. Мураббийлик фаолиятим иккинчи даража. Асосийси, жамоамизнинг ғалабаси. Футболчиларни ўйинга бўлган эътибори муҳим. Қаердадир босим бор, ҳис-ҳаяжонни ҳам енгиб ўтиш керак. Шу нарса бўйича ёрдам беряпмиз. Бемалол ўйнаса бўлади, биздан кучли эмас, ўз уйимизда ўйнаяпмиз. Тажовузкор ўйин намойиш этишимиз керак. Ютадиган вақт келди. Рақиб ўйинларини кўриб чиқдик. Бу ўйинга йигитлар худди Ўзбекистон чемпионатида ўйнагандек ҳаракат қилиб, ҳаяжонни “йиғиштириб” фақат ғалаба учун тўп суришларини хоҳлайман. Қолганини эртанги учрашув кўрсатади.

- Ўзингиз ҳам айтиб ўтганингиздек, ютадиган пайт келди. Бунинг учун гол уриш керак. Ўйингача бўлган машғулотлар жараёнида гол уриш борасида яна қўшимча нималар қиляпсизлар?

Акмал Шораҳмедов: - Ҳужумчиларга кўпроқ қўрқмасдан алдаш, ҳимояни ўйламасликни тушунтиряпман. Ҳужумга борган ўйинчи ҳимояни ўйламаслиги керак. Ҳозир 3 та ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Хато қилишга рухсат беряпмиз. Чунки у ҳужумчи. Алдаши керак, дарвозага зарба бериши лозим. Майдонда ҳимояни ўйламаслиги даркор. Ҳужумчига тўп тушдими, алдаб гол уришга ҳаракат қилиши муҳим. Ҳозирги ҳужумчиларга шуни тушунтиряпмиз. Ҳужумчиларга кўпроқ эркинлик бериляпти. 

- “Аркадаг” сиз учун қандай рақиб?

Акмал Шораҳмедов: - Шунақа бўлиб қолдики, “Аркадаг”ни барча ўйинчиларини таниймиз. Лекин футболчиларга иложи борича камроқ маълумот беряпман. Рақибни кўриш ва ўрганиш мураббийларни иши. Ўйинчи ўз ўйинини ўйнаши керак. Агар биз уларга ундай ёки бундай ўйнайди, деб тахминан айтсак, эртага қандай ўйнашини билмаймиз. Шу боис йигитларга рақиб ҳақида камроқ маълумот беряпмиз. Майдонга чиққанда футболчи ҳар қандай вазиятга тайёр туриши керак. 5 ҳимоячи билан ўйнайдими ёки 4 тами, ўйинда ўзгартириш қийинроқ. Биз жамоамизни ҳар қандай вазиятда ҳам ўйнай олишга тайёрлаяпмиз. Ўз ўйинимизни кучайтирсак яхшироқ бўлади. Рақибга қараб 0:0 ўйнайвергандан кўра таваккал қилиш пайти ҳам келди. 

- Жамоада мураббий алмашди. Футболчиларни руҳий ҳолати қандай?

Исмоил Акинаде: - Эски нарсаларни эсламоқчи эмасман. Жамоамизда бош мураббий ўзгаргандан кейин кўп нарсаларни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бизга кўп жабҳада маслаҳатлар бермоқда. Эски хатолардан хулоса чиқаряпмиз. Мураббий кўрсатмасини эртага майдонда бажаришга ҳаракат қиламиз. 

- Биринчи даврада “Аркадаг” дарвозасига гол ургансиз, аммо офсайд туфайли ҳисобга олинмаган. Ҳозиргача “Андижон” 4 та ўйинда гол урмади. Сиз ҳужумчисиз ва барча сиздан гол кутмоқда. Бу факторлар сизга қўшимча босим ўтказмаяптими?

Исмоил Акинаде: - Нормал ҳолат. Албатта, гол ура олмаётганим яхши эмас. Шунчаки, биз ҳужумга эмас, ҳимояда хато қилмасликни кўпроқ ўйладик. Мураббий билан гаплашяпмиз. Фақат мен эмас, бошқалар ҳам гол ура олади. Эртанги баҳс олдидан бизда ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
25 ноя 23:01:18
TOMJIQ_OLOT
Эртага кичик ҳисобдаги (1:0) ғалаба ҳам "Андижон"нинг гуруҳдаги ҳолатини кескин ижобий томонга ўзгартиради. Олға "Бургутлар"!
+1   
25 ноя 22:57:02
BarsAndijon
Омад ва галаба!хал килувчи уйин барчамиз дуодамиз ва охиригача тинмай мухлислик киламиз!
+1   
25 ноя 22:28:57
David Terezege
Andijon omad yor bulsin 3-0 galaba qozonamiz Xudo xoxlasa
   
26 ноя 06:37:33
Бахтиёр Ашуров
Ҳудо ҳохласа бугун Акмални ҳалқарода биринчи ғалабаси бўлади. Олға Андижон!
   
26 ноя 00:32:04
Nurillo
Андижонга шунака тренер керак эди
ОлFa
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика