RU

Последние новости

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  15 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

"Легионер мухлис". Учинчи сон Новости

"Легионер мухлис". Учинчи сон

Сайтимизда "Легионер мухлис" рукни ишга тушгани ҳақида эълон қилинган эди.

Дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган кўплаб футбол мухлисларимиз томонидан "Легионер мухлис"да иштирок этиш истагини билдиришди. Қуйида навбатдаги "легионер мухлис"ларимиз билан танишинг. 

Бабаханов Собитхон – Россия, Москва
Мен Наманганда туғилганман. Бир неча йıллардан бери Москвада ишлайман. Москвада пойтахт клублари ўйинларига кўп тушуб тураман.



Розалиев Умиджон – Жанубий Корея
Мен Фарғона вилояти Олтиариқ туманиданман. Ҳозир Жанубий Корея давлатида ишлаяпан. “Нефтчи” ҳамда “Реал Мадрид” клубларига қизиқаман.



Абдулазиз Атабаев – Украина
Бу мени акам. Айни пайтда Украинада таҳсил олаяпти. Яқинда туғилган кунлари бўлади. Легионер мухлисда чиқсалар хурсанд бўладилар. 



Бобоев Асилбек – Хитой, Шанхай
Ҳамма футбол мухлисларига алангали салом. Мен Сирдарё вилояти Гулистон шаҳриданман. Ҳозирда Хитойнинг Шанхай шаҳрида истиқомат қиламан. Футболнинг ашаддий мухлисиман. Ёқтирган футбол клубим - Англиянинг “Ливерпуль” футбол клуби. Хитойда тез-тез футбол ўйинларига тушиб тураман. Охирги марта томоша қилган ўйиним “Шанхай Шенхуа” – “Шанхай СИПГ”. Афсус бу ўйинга Одил Аҳмедов ташриф буюрмади.



Давлатбек Холматов – Россия, Владивосток
Мен асли Марғилонданман. Ҳозирда Россиянинг Владивосток шаҳрида таҳсил оламан. “Реал Мадрид”, “Нефтчи”, Хорватия ва Ўзбекистон терма жамоаларига мухлислик қиламан. Худо хоҳласа албатта биз 2018 йилги Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Шу билан бирга сизларни ҳам ишларизга ривож тилайман. Олға Ўзбекистоним.



Камил – Россия, Красноярск
1989 йилда Бекободда туғилганман. Россиянинг Красноярск шаҳрида яшайман. Ҳозирча Бекободдаман. 2002 йилдан буён “Барселона”нинг ашаддий мухлисиман. Ўзбек клубларига қизиқмайман. Ўзбекистонга Эрон билан ўйинда омад. Фахрий ўқувчи Одил ака Шариповга салом. Красноярскнинг “Енисей Металлург” жамоаси стадиони. Тақдир бу ернинг жамоаси ҳам “Металлург” деб номланади.



Феруз – Россия, Брянск
Ҳаммага салом! Мен “Бухоро”дан Феруз. “Реал Мадрид” ва “Бухоро”нинг ашаддий мухлисиман. Россиянинг Брянск вилоятида яшайман. Севимли жамоамни қўллаб-қувватлайман. Қалбимдасан “Бухоро”!



Шаматов Дилмурод – Туркия, Истанбул
Салом мен Фарғона вилоятидан ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қиламан. Мен ёшлигимдан “Барселона” клубининг ашаддий мухлисиман. Ҳозирда Месси жаҳонда тенгсиз бўлсада лекин футбол тарихида Роналдиньо ўчмас из қолдирди деб ўйлайман.



Наврўз – Беларусь, Минск
Менинг исмим Наврўз. Ҳозирда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида яшайман. “Челси”га мухлислик қиламан.



Юлдашев Умидилло – Чехия, Прага
Мен айни пайтда Прагада ишлайман. “Барселона” ва “Андижон” клублари мухлисиман ҳамма футбол мухлисларига соғ-саломатлик тилайман, ишларига омад.



"Легионер мухлис". Биринчи сон

"Легионер мухлис". Иккинчи сон


Агар сиз ҳам ушбу лойиҳада иштирок этишни истасангиз албатта сизнинг ҳам расмингиз чоп этилади. "Легионер мухлис" ўз фаолиятини давом эттираверади ва бошқа мухлисларимиздан ҳам расмлар кутиб қоламиз.

"Легионер мухлис" рукнида иштирок этиш шартлар қуйидагилар:

1. Хорижда истиқомат қилиш

2. Ўша шаҳарда селфи тушиш (имкон бўлса стадионда) ва ўзи ҳақида маълумотни телеграмда https://t.me/CA_admin га юбориш керак.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика