Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати йўлланмасини бизни қўллаб-қувватлаган халқимизга бағишлаймиз"
01 июл 2023 09:08
Новости
Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати йўлланмасини бизни қўллаб-қувватлаган халқимизга бағишлаймиз"
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев Таиландда ўтган Осиё кубоги ва Жанубий Корея билан ўйинлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ярим финалда Жанубий Корея терма жамоасига мағлубиятга учрадик. Биз бу турниргача катта йўлни босиб ўтдик. Яхши ўйинлар ўтказдик. Муҳими Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритилди. Кичик натижамиз билан барчани табриклайман. Жаҳон чемпионати йўлланмасини бизни қўллаб-қувватлаган халқимизга бағишлаймиз.
Гуруҳ босқичи барибир қийин бўлади. Саудия Арабистонини ютишдан бошқа чорамиз ҳам йўқ эди. Ярим финалдаги Жанубий Кореяни саралашда мағлуб этган эдик. Лекин орадан вақт ўтди, улар ҳам, биз ҳам ўсдик. Бу - футбол",- дейди Лазизбек Мирзаев.
Похожие новости
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 5
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии