"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов ўз орзусига эришиши учун имконият яратиб берди. Футболчи Қатарга йўл олди
21 апр 2024 14:47
Новости
"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов ўз орзусига эришиши учун имконият яратиб берди. Футболчи Қатарга йўл олди
Осиё кубоги ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабабли клублар ўз футболчиларини бу мусобақага қўйиб юборишга мажбур эмаслар. Аммо Ўзбекистоннинг барча легионерлари турнирда иштирок этишлари таъминланди.
Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлди. Шу ўринда клуб футболчининг Олимпиадага йўлланма олиш ва унда иштирок этиш орзуси ушалиши учун йўл очиб берганини таъкидлаш лозим. Футболчи кечаги ўйиндан кейин Қатарга йўл олди ва Вьетнам билан учрашувга қадар терма жамоа ихтиёрида бўлади.
Биздаги маълумотларга кўра, "Ланс" мураббийлар штаби аслида Ҳусановни кечаги "Клермон"га қарши баҳсда майдонга туширишни режалаштиришганди. Аммо футболчини 26 ва 29 апрель кунлари терма жамоа сафида (эҳтимолий 120 дақиқадан) иккита муҳим ўйин кутиб турганини ҳисобга олиб, уни захирада қолдиришди.
Шу ўринда ўзбекистонлик футбол мухлислари Ҳусановнинг орзусига эришишга тўсқинлик қилмагани учун, "Ланс" инстаграм саҳифасида клубга ва мураббийга раҳмат айтишларини сўраб қолардим. Инстаграмга ўтиш
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии