Ла Лига "Барселона" – "Реал" баҳси 18 декабрда ўтказилиши бошқа клубларга муаммо олиб келишидан хавотирда
18 окт 2019 22:20
Новости
Ла Лига "Барселона" – "Реал" баҳси 18 декабрда ўтказилиши бошқа клубларга муаммо олиб келишидан хавотирда
Хабарингиз бор, Испания чемпионати 10-тур доирасидаги «Барселона» ва «Реал» тўқнашуви Каталониядаги тартибсизликлар сабаб 26-октябрь куни ўтказилмайдиган бўлди.
Иккала жамоа баҳсни 18 декабрда ўтказилишига рози бўлишди. Бироқ, Ла Лига раҳбарияти «Эл-Класико»ни декабрнинг бошлари, яъни, ойнинг тўртинчи санасида ўтказишни хоҳламоқда.
Боиси, 18 декабрь куни Испания Кубоги доирасида бир қатор учрашувлар ўтказилади. Бу эса бошқа клубларнинг телевизион трансляциялар бўйича келадиган даромадига катта зарар етказиши мумкин.
Мутасаддилар нафақат «Реал» ҳамда «Барселона», балки, бошқа жамоаларни ҳам ўйлаган ҳолда ушбу супер тўқнашувни 4 декабрга кўчиришни режалаштирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии