RU

Последние новости

12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10

Куман “Штутгарт” устидан қозонилган ғалабадан кейин: “Биз тўғри йўлдамиз” Новости

Куман “Штутгарт” устидан қозонилган ғалабадан кейин: “Биз тўғри йўлдамиз”

“Барселона” бош мураббийи Роналд Куман ўртоқлик учрашувида “Штутгарт” (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кучли жамоага қарши аъло даражада ўйин кўрсата олдик. Ушбу ўйин биз тўғри йўлда эканлигимизга исбот бўла олади. Биз жисмоний ҳолатимизни янада маромига етказиш учун қаттиқ ишлашимиз лозим.

Ўйинда кўпгина жиҳатлар бўйича йигитлар ўз ишининг устаси эканлигини кўрсата олишди. Футболчиларнинг ғалаба бўлган ишончи, ўз ишига бўлган муносабати муҳим эди. Биз янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, вазиятлар ҳам етарлича ташкил этилди.

Мемфис Депай голлар ура олишини ўтган ўйинда ҳам, бу ўйинда ҳам кўрсата олди. У ўз кучи ва тезлиги эвазига бизга ҳали жуда асқотади. Унинг Гризманн билан бир бирини тушуниб тўп тепиши ҳам таҳсинга сазовор. Бу футболчилар бир нечта позицияда бемалол тўп тепа олишади. Жамоа учун рақобат ниҳоятда зарур.

Албатта сафимизда булар билан бирга Агуэро, Месси ҳам бўлишади. Улар тез орада жамоа билан бирга бўлишади. Ҳужумда маҳорат, ранг баранглик биз учун жудаям муҳим”, деди Куман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика