RU

Последние новости

15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  3 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  17 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас" Новости

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас"

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клубидаги келажаги тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен 18 ёшимдан буён энг юқори даражада ўйнайман, ўзим ҳақимдаги миш-мишлар мени ташвишлантирмайди. "Ювентус"да қолишим ёки кетишим ҳозирги пайтда энг муҳими эмас. Бор эътиборимни терма жамоамга қаратганман, чунки бундай даражадаги турнирлар ҳар куни ўтказилавермайди.

Бу менинг бешинчи Европа чемпионатим, лекин ўзимни худди илк Евро'даги каби ҳис қиляпман. Биз ҳозир 2016 йилга қараганда ёшроқ жамоамиз. Беш йил олдингидан яхшироқ ёки ёмонроқ даражада эканлигимизни фақат рақобат кўрсатиб беради. Индивидуал даража жиҳатдан ўн йил олдинги Роналдуга ўхшамайман", – дея таъкидлайди форвард.

Олдинроқ 36 ёшли португалиялик ҳужумчи ёзги трансфер ойнасида Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳеч бир клуб Роналдуга ҳозирда "Ювентус"да оладиган маошни тўлашга тайёр эмас (бир мавсум учун 31 миллион евро).

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика