RU

Последние новости

17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  18 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4

Коронавирусга чалинган футбол шахслари Новости

Коронавирусга чалинган футбол шахслари

Коронавирус нафақат футбол ўйинларини тўхтатиб қўйди, балки "миллионлар ўйини"даги бир неча ўйинчиларга ҳам таъсир қилди.

Даниэле Ругани - "Ювентус" футболчиси. 25 ёшли футболчи Италия терма жамоасида ҳам ўйнайди. Асосан захирада қолиб кетадиган футболчи коронавирусга чалинган илк футболчилардан бири бўлди ва "Ювентус"нинг ўйинлари шу билан тўхтади. Дарҳақиқат, айнан Криштиану Роналду ҳам шеригида коронавирус аниқлангани сабаб Туринга қайтиб келмади.


Евангелос Маринакис - "Олимпиакос" (Греция) президенти. Ушбу бошқарувчи коронавирусни юқтириб олгандан сўнг Европа Лигаси доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйин учун Лондонга борди ва у ерда ҳам ўзи билмаган ҳолда кассаликни бошқаларга юқтиргани тахмин қилинмоқда.


Микель Артета - "Арсенал" бош мураббийи. Испаниялик мутахассисга бу касалликни айнан юқорида тилга олганимиз, яъни "Олимпиакос" хўжайини Евангелос Маринакис юқтиргани тахмин қилинмоқда.


Каллум Хадсон-Одои - "Челси" футболчиси (футболчининг ўзи тузалгани ҳақида хабар берди)Афсуски, "Челси"нинг янги етакчисига айланиб бораётган 19 ёшли футболчида ҳам бу касаллик аниқланди.


Элиаким Мангаля ва Эсекиэль Гарай - "Валенсия" футболчилари. "Кўршапалаклар" таркибида дастлаб Гарайда коронавирус аниқланди ва у бу ҳақда ўзининг "Instagram" саҳифаси орқали оммага маълум қилди. Шундан сўнг, клубдаги барча шахслар карантинга олинди ва бир неча футболчиларнинг ташҳислари ҳам ижобий чиқди, жумладан "Сити" собиқ футболчиси Элиаким Мангаляда ҳам касаллик аниқланди. Юқоридаги расмда Гарай билан бирга унинг рафиқаси. Ҳа, бу расм кўп нарсадан далолат беради.


Маноло Габбьядини - "Сампдория". Бундан олдинги мавсумни АПЛда, аниқроғи "Саутгемптон"да ўтказган футболчи ҳозирда "Сампдория" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳужумчида дастлаб тана ҳарорати кўтарилган. Айнан Манолода ушбу касаллик аниқлангандан сўнг клубдаги бошқалар ҳам текширилди ва бир неча ўйинчиларда ҳам ушбу касаллик борлиги аниқланди.


Аҳмад Тоҳири - Эрон футзал терма жамоаси спорт директори (вафот этди). Эрон футзал терма жамоасининг спорт директори Аҳмад Тоҳири ҳаётдан кўз юмди. Мутахассис коронавирус инфекцияси билан зарарланганди. Маълум бўлишича, 4 ой аввал Тоҳирининг бош миясида оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бунинг натижасида унинг иммун тизими кучсизланган ва вирусга қаршилик кўрсата олмаган. 


Франциско Гарсия - "Атлетико Портада Альта" (Малага) футболчиси ва мураббийи (вафот этди). У футболчиликдан ташқари, ўсмирлар жамоасини ҳам шуғуллантирарди. Гарсия 15 мартда вафот этди. Унинг онкологик касаллик билан боғлиқ муаммолари бўлган ва унга коронавирус шу йўл билан юққан.


Афсуски, юқоридаги инсонлардан ташқари яна бир неча "миллионлар ўйини" шахслари ҳам ушбу касалликка чалинган, аммо ҳаммаси тезда ортда қолади ва футбол ўйинларидан баҳра олишни давом эттирамиз.

Рейтинг: -54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика