Смит-Роуда коронавирус аниқланди
26 фев 2022 19:01
Новости
Смит-Роуда коронавирус аниқланди
"Арсенал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эмиль Смит-Роунинг COVID-19 учун топширган тести мусбат натижани кўрсатди.
21 ёшли футболчи ушбу ҳафтада "канонирлар" машғулотларида кўриниш бермади ва Премьер-лига доирасидаги "Вулверхэмптон" билан учрашувни ўтказиб юборди (2:1).
"Арсенал" Смит-Роу бетоб эканлигини айтганди, аммо бу касаллик COVID-19 эканлигини ошкор этмаганди.
Журналист Коннор Хаммнинг хабар беришича, унда коронавирус аниқланган. Англия терма жамоаси ўйинчисида қандай аломатлар кузатилаётгани ва унда касаллик ростан аниқланганми ёки йўқлигига "Арсенал" томонидан ойдинлик киритилмаган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии