RU

Последние новости

23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Конте: "Канте ва Погба топ-даражадаги футболчилар, аммо улар орасида фарқ бор" Новости

Конте: "Канте ва Погба топ-даражадаги футболчилар, аммо улар орасида фарқ бор"

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Англия Кубоги чорак финал учрашуви олдидан Н'Голо Канте ҳамда Поль Погбалар ҳақида фикр билдирди.

"Биз ажойиб футболчи ҳақида гапиряпмиз - у ўтган мавсум "Лестер" сафида ажойиб ўйин кўрсатди, жорий мавсумда ҳам сафимизда яхши ҳаракат қилмоқда. Н'Голо жуда яхши инсон, содиқ, тақлид учун намуна. Канте доимо кулиб туради ва ҳаммага яхши муносабатда бўлади. Машғулотлар вақтида у кўп ишлайди, аммо доимо юзида табассум билан.

Бошқа жамоалар футболчиси ҳақида гапиришни ёқтирмайман, Полга тўхталадиган бўлсак, аввал у билан ишлаганман. Ҳа, ҳозир топ-даражадаги футболчи ҳақида гапиряпман. У ҳам машғулотларда борини беради.

Бу икки футболчилар турли феълга эга. Поль ва Н'Голони солиштириш қийин: Канте ва Погба топ-даражадаги футболчилар, аммо улар орасида фарқ бор" - дейди Конте.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика