RU

Последние новости

17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  1 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  7 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  16 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  5 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз" Новости

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Константино Вапораки сайтимизга интервью берди.

"Хорватияга қарши чиндан қийин ўйин ўтказдик. Хорватия сўнгги йилларда катта ўсишга эришди. Уларда етук ўйинчилар бор, бироқ биз ўз вазифамизни аъло даражада бажардик. Ҳисобда олдинда бўлсак, ўзимизни янада қулайроқ ҳис қиламиз ва бу ўйинни назорат қилишимизга замин яратади. Натижали адолатли бўлди.

Биз бошқа ўйинларга эътибор бермаймиз, фақатгина ўзимизга диққатимизни қаратамиз. Фақатгина рақиб жамоани ўрганиб, таҳлил қиламиз. Албатта, кўпроқ гол уриб, ғалаба қозониш гашти ўзгача, бироқ 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам ёмон эмас. Муҳими, кейинги босқич масаласини ҳал қилдик.

Тўғри, биз сўнгги икки мундиалда финалга қадар етиб бордик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз, балки босчиқма-босқич ҳар бир рақиб устида бош қотирамиз. Авваллари ҳам шундай анъана бўлган. Финалгача ўйинлар кўп, шу боис ҳозирда фақатгина кейинги босқич ҳақида бош қотиришимиз керак", деди Вапораки.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради. 

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика