RU

Последние новости

13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  4 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  60 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  17

Кожо Жоэль: "2019 йил "Навбаҳор"дан таклиф бўлган, ҳозир "Динамо"да эканлигимдан бахтлиман" Новости

Кожо Жоэль: "2019 йил "Навбаҳор"дан таклиф бўлган, ҳозир "Динамо"да эканлигимдан бахтлиман"

Жорий йилда Суперлигага қайтишни мақсад қилган "Динамо" жамоаси Про лигада мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари ўтган турда "Хоразм" меҳмони бўлишди. Афтидан учрашув дурангга қараб кетаётган бир паллада аллақачон кўпчиликнинг эътиборига тушиб бўлган Кожо Жоэль катта саҳнага чиқиб келди. Сўнгги дақиқада у жарима зарбасини голга айлантирди. Про лигада бу мавсум 6 голини урган ганалик форвард тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. "Хоразм" билан учрашувдан сўнг Кожонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Дастлаб "Хоразм" билан ўйин таассуротларингиз?

- Муҳими ғалабага эришдик. Жарима зарбаси менинг қуролларимдан бири. Лекин жамоадошларим зарбани амалга оширишни истаса, уларга қаршилик кўрсатмайман. Сабаби машғулотларда уларнинг ижрочилик маҳоратини кўрганман. Бироқ ўйин вақтида бу иш бермади. Шу сабабдан тўпни ўзим тепишга қарор қилдим. 

- Ўша вазиятда голга айланишига ишондингизми?

- Жамоадагилар менга ишонишлари ёки аксинча ишонмасликлари мумкин. Аммо мен доим ўзимга ишонаман. 

- Сиз Қирғизистон чемпионатида тупўрар бўлган эдингиз(26та гол). Ҳозирги вақтда ҳисобингизда 6та гол бор. Про лига жамоаларининг кучини кўрдингиз. Тупўрар бўлишингиз учун нечта гол уришингиз етарли бўлади?

- Қирғизистонда энг яхши тўпурар бўлиш мен бажара оладиган ягона қобилият эмас. Аслида бу худо томонидан берилган неъмат ҳисобланади. 

- Ўзбек клублари қўшни мамлакат чемпионатларини кузатиб боришади ва ўзини кўрсатган футболчиларга таклиф билан чиқишади. Сизга Ўзбекистондан аввал ҳам чорлов бўлганми ёки "Динамо" бу борада биринчи бўлдими?

- 2019 йил "Навбаҳор"дан таклифлар бўлган. "Динамо"дан ҳам ўтган мавсумларда чорловлар келган. Лекин жамоам мени қўйиб юборишни истамаган эди. Ҳозир бу ерда эканлигимдан бахтлиман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика