Клопп: “Агар МЮ мухлислари баҳс ўтказилмаслигига сабаб бўлса, у ҳолда бизга 3 очко ёзилиши керак”
21 авг 2022 09:10
Новости
Клопп: “Агар МЮ мухлислари баҳс ўтказилмаслигига сабаб бўлса, у ҳолда бизга 3 очко ёзилиши керак”
“Ливерпуль” устози Юрген Клоппнинг фикрича, “Манчестер Юнайтед” ишқибозларининг клуб хўжайинларига қарши акцияси бўлажак ўйин ўтказилмаслигига сабаб бўлса, “қизил иблислар”га техник мағлубият ёзилиши керак.
2021 йил май ойида манчестерлик ишқибозлар клубнинг Суперлигага қўшилганига қарши норозилик намойиши туфайли мерсисайдликлар билан ўйин бошқа муддатга кўчирилишига сабаб бўлганди.
“Ўйин ўтказилмаган тақдирда қандай режаларимиз бор? Автобусда уйга қайтамиз.
Бу содир бўлмайди деган умиддаман, аммо шундай бўлса, очко оламиз деб ҳисоблайман.
Вазиятга бизнинг алоқамиз йўқ ва агар мухлислар ўйин ўтмаслигини хоҳлашса, биз шунчаки учрашувни бошқа муддатга кўчириб, ниҳоятда қийин мавсумнинг бир қисмига уни режалаштира олмаймиз. Бундай ҳолатларда доимо айбсиз жамоа очко олиши лозим, чунки уларнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва улар баҳсга тайёргарлик кўришган”, дейди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии