RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  5 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Кессьенинг ҳаракати – отаси шарафига. У Франк 11 ёш бўлганида урушда вафот этган (мутолаа учун) Новости

Кессьенинг ҳаракати – отаси шарафига. У Франк 11 ёш бўлганида урушда вафот этган (мутолаа учун)

Ҳар бир голини шундай нишонлайди.

Франк Кессье эҳтимол "Барселона"нинг жорий мавсум Ла Лигадаги энг асосий голини ургандир – унинг класикодаги зарбаси ғалаба олиб келди ва жадвалда 12 очколик фарқни ҳосил қилди.

Ярим ҳимоячи уни ўзининг ҳаракати билан нишонлади.



У голларни бундай тарзда фақатгина "Барса"да эмас, балки "Милан" ва "Аталанта"да ҳам нишонлаган.

Унинг ортида Франк учун муҳим воқеа ётади.


Кессьенинг отаси Кот-д'Ивуар чемпионатида ўйнаган, сўнгра армияга йўл олган. Франк унинг ўлимидан сўнг футболчи бўлишга қарор қилган

Франк футболни таянч ярим ҳимоячи бўлган ва Кот-д'Ивуар чемпионатида ўйнаган отаси сабаб севиб қолган. Йигитча 10 ёшида академияга ёзилган – кичик Урагахио (Франк у ерда туғилган)дан мамлакатнинг асосий мегаполиси бўлмиш Абиджанга боришга тўғри келган. Йўлга бир томонга 3,5 соатдан вақт кетган, улар онаси билан автобусда боришган.

Кессье 11 ёш бўлганда, отаси вафот этган. Франк бу ҳақда шундай деган:

"Унинг йўлидан кетдим ва ундан ҳам узоқроққа бордим, сабаби отам ҳеч қачон Европада ўйнамаган, - деганди Кессье 2021 йилнинг апрелида Sportweek'га берган интервьюсида. – Майдондаги ролим озми-кўпми уникига ўхшаш. Болалигимда кўпроқ мудофаада ўйнаган бўлсам ҳам, интуитив тарзда ўхшаш позицияни танладим.

Уни касаллик олиб кетди. У ўлганда, мен тезроқ катта бўлишимга тўғри келди, гарчи оилада етти фарзанднинг энг кичиги бўлсам ҳам – менинг учта акам ва учта опам бор. Футбол оғриқни енгишда ёрдам берди. У ҳеч қачон кетмайди, аммо ҳаёт давом этади.



Унинг мени қандай мактабга олиб борганини эслайман. Гол урганимда ҳарбийча саломни кўрсатаман ва бу ҳақда ўйлайман. Унинг бизга меҳмонлар келганда, шундай қилганини кўрганман. Бир марта отамдан нимага бундай қилишини сўраганман ва у шундай жавоб берганди: "Сен ўзингдан муҳимроқ бўлган одам билан шундай саломлашасан".

Кессьенинг отаси армияда хизмат қилган ва Кот-д'Ивуарда 2002 йилдан 2007 йилгача давом этган ва мамлакатни шимолий мусулмон ва жанубий христиан қисмларга бўлган фуқаролар урушида вафот этган.

Франк отасининг ҳарбий саломини абадий эслаб қолади.


Кессье Италияга келганидан сўнг агентидан пул сўраган ва уларни Кот-д'Ивуардаги етимларга юборган

Франк 14 ёшида Абиджандаги "Стелла д'Аджаме" ёшлар жамоасига борган, тўрт йилдан сўнг эса асосий таркибга кирган. "У ердаги майдон ўт ва лой аралашмасидан эди, – деб эслайди Кессье. – Ахлатлар кўп эди. Осонмас, аммо узоққа боришни истасанг, ҳар қандай қурбонликка тайёр бўлишинг керак".

Франк 19 ёш бўлганидан Европага, аниқроғи "Аталанта"га йўл олди. "Жуда совуқ эди, – деганди Кессье 2016 йил La Gazzetta dello Sport'га берган интервьюсида. – Аэропортдан чиққанимда, бирдан самолётга қайтишни хоҳлагандим".



"Кессье U-17 жаҳон чемпионатида ажойиб иштирок этганди ва унинг олдинга қадам ташлашга тайёрлигини тушундим, – деб эслайди футболчининг агенти Жоржес Атангана La Repubblica'га берган интервьюсида. – "Аталанта"да Евроиттифоқдан бўлмаган ўйинчи учун жой бор эди ва улар мени эшитишди. Франкни илк ярим йилда уни ҳеч ким кузатмаслигига тайёрладим ва B Сериядаги "Чезена"га ижарага кетишни тавсия қилдим. У у ерда A Серияда ўйнашга қодирлигини тушунди.

Унга қўшимча чўнтак ҳаражатларини бердим ва у бир марта мендан кўпроқ беришни сўради. Буни тушунмадим. Бир қанча вақт олдин у сўради: "Қария, "Чезена"даги пулларни эслайсанми? Мен очман, шу сабаб уни олдим ва Кот-д'Ивуардаги очларга юбордим".

"Чезена"дан "Аталанта"га қайтган Кессье Жан Пьеро Гасперини билан ишдан олган таассуротларини улашди. "Барчаси яхши, жарималардан ташқари, – дея кулди Кессье. – кечки овқатга икки марта кечикиш учун 120 евро!"


"Милан"га Кессьеда 19-рақамни ваъда қилишди – бу отасининг ўлим санаси. Аммо, у Бонуччида эди

Франк 2017 йилнинг ёзида "Милан"га 28 млн еврога мажбурий харид қилиш ҳуқуқи билан икки йиллик ижара билан ўтди.

Кессьега музокаралар давомида 19-рақамни ваъда қилишган. У Франк учун жуда муҳим – бу унинг туғилган санаси, отасининг ўлими ва Италияга борган куни. Аммо, "Милан" ушбу рақамни Леонардо Бонуччи олиб қўйганини айтишни ёдидан чиқарди. Франк Хитой бўйлаб мавсумолди турнесидаги Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши ўйин олдидан кийим алмаштириш хонасида 14-рақамни пайқади ва жуда хафа бўлди. Уни онаси тинчлантирди: "Хавотир олма. Сен шундоқ ҳам отангнинг хотираси жуда кучли шарафладинг". Кессье барибир бошқа рақамни олди – 79.



Франк "Реал" билан ўйинда яна отасининг шарафлади – бу эса Испанияда оталар куни нишонланаётганига тўғри келди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика