RU

Последние новости

17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  0 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  5 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  5 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  3 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  44 14:20Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби "Коло-Коло"га ўтишга яқин  0 13:57Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор  11 13:44Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)  0 13:24"Рома" ва "Милан" собиқ футболчиси Фабио Кудичини вафот этди  4 13:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди!  26 12:35Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси  0 12:22"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди  1

“Келажак юлдузлари”-2016 водий фестивалининг ажойиб якуни ҳақида Новости

“Келажак юлдузлари”-2016 водий фестивалининг ажойиб якуни ҳақида

Бугун Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Келажак Юлдузлари” мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ёпилиш маросими болажонлар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди десак муболаға бўлмайди. Турниримизнинг сўнгги кунида, туман ҳокимининг шахсан ўзи ташриф буюрганлиги, сайтимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби лойиҳалар келажакда албатта ўз мевасини беришига шубҳа қилмаслигимизга сабаб бўла олса керак.


Туман ҳокими, Носиржон Зокиржоновичдан ташқари, Наманган ВФФ Вице-президенти Баҳром Холмирзаев, туман БЎСМ директори Неъмутулло Соиббоевич ҳам иштирок этдилар. Болажонларни қувонтирган яна бир ҳолат, унда Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов ва Азим Аҳмедов каби МТЖ аъзоларини ташрифлари бўлди.


Болажонларни бўлиб ўтган мусобақадаги иштироки билан табриклар экан, Тўрақўрғон тумани ҳокими Носиржон Зокиржонович, улардан албатта келажакда яхши футболчилар чиқиши кераклигини такидлаб ўтди.

“Тўрақўрғон туманини ўзбек футболида тутган ўрни катта. Бизнинг туманимиздан жуда кўплаб истеъдодли футболчилар чиқишиган. “Навбаҳор” жамоамизнинг 1996 йилда эришган муваффақиятида, уларнинг ҳам хиссалари катта бўлган эди. Туманимизга болалар футболи мана шундай файз билан кириб келгани бизни қувонтирди. Келажакда Сизлар билан янада кўплаб турнирлар ўтказиб борамиз деган ниятдамиз”, - дейди Носиржон Зокиржонович.




Гарчанд, мусобақада қатнаша олмаган бўлсада, Одил Аҳмедов турнирга беэътибор бўлмади ва ўзи тўп тепаётган “Краснодар” жамоасининг футболкасини совға қилди.

Ўз навбатида туман ҳокими, мана шу жойларни обод бўлишида, мактабни очилишида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган, Зокиржон Олимовичга ташаккурнома топширар экан, ўғли Содиқ ва унинг дўсти Одил Аҳмедов учун миннатдорчилик билдирди. 




Фестивалда иштирок этган жамоа мураббийлари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


"Навбаҳор" - Азим Ражаббоев

"Ёшлик" - Дониёр Ғаниев

"Odil Junior" - Нуриддин Акбаров

"BFK Asia" - Тимур Бозоров

"Истиқлол" - Дилмурод Мамадалиев

"Дўтслик" - Жамолиддин Касимов

Мусобақани ташкил этишимизда ўзининг яқиндан ёрдамини аямаган, вилоят ФФ Вице-президенти сўзга чиқиб, 2017 йилда ҳам мана шундай фестивалларда кўришишга вада берди.




“Одил Аҳмедов ва Содиқ Аҳмадалиев каби вилоятимиз ўғлонларига мингдан-минг раҳмат! Уларнинг қилаётган бу каби ишлари келажакда албатта ўз самарасини беради. Шунингдек, бизнинг энг яқин ҳамкорларимиздан бирига айланиб қолган “Championat.asia” сайтига ташаккур айтамиз. Бир неча йил ўтиб, Сиз бугун кўриб турган футболчиларингизни ўрнида туришингиз керак. Бунинг учун барча эътиборингизни машғулотларга қаратинг, шунда кам бўлмайсизлар”, дейди Баҳром Холмирзаев.

Одил Аҳмедовнинг совғасини, Содиқ Аҳмадалиев Тўрақўрғон тумани ҳокими, Носиржон Зокиржоновичга топшираяпти.


Маҳалла фаоли Зокиржон Олимовичга эсдалик совғаси...


Одил Аҳмедов ва Содиқ Аҳмадалиевнинг Республика Олимпия захиралари коллежидаги устози, Баҳодир Каримовга турнирнинг олтин медалларини топшириляпти.


Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеровдан "селфи"... 

Кейинги мусобақаларда кўришгунча!

Нигора Абидова.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика