RU

Последние новости

15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0

Саралаш баҳслари старти олдидан Ширшов хотирасига турнир ташкил қилинди Новости

Саралаш баҳслари старти олдидан Ширшов хотирасига турнир ташкил қилинди

Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасида ажойиб ўйинлар ўтказган ва бугунги кунда орамизда йўқ бўлган футболчилар хотирасига турнир ташкил қилиш "Келажак юлдузлари" компаниясининг анъанасига айланиб бормоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги юришини бошлайди. "Пахтакор" ва "Келажак юлдузлари" компанияси "Трастбанк" ҳомийлигида 1-4 сентябрь кунлари Николай Ширшов хотирасига бағишланган турнирни ташкиллаштирди. Фестивал тарзида ўтказилган мазкур мусобақада кеча финал беллашувлари бўлиб ўтди. Демак дастлаб натижалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 


Николай Ширшов хотира кубоги

"Пахтакор" (шахмат)

2016 йиллар

04.09.2024

7- ўрин учун

10:00. "Локомотив Б" - "Феникс" +/- 

5-ўрин учун 

11:00. "Локомотив" - "Пахтакор Жуниор" 2:4 

3-ўрин учун

12:00. "Пахтакор Б" - "Бунёдкор" 3:5 

Финал

13:00. "Лидер Бест" - "Пахтакор А" 0:6


2015 йиллар

04.09.2024

7- ўрин учун 

"Жуниор"  - "Лочин" +/-

5-ўрин учун 

"Шаҳрихон" - "Косонсой" 1:6

3-ўрин учун 

"Локомотив" - "Пахтакор Б" 6:2

Финал 

"Пахтакор" - "Феникс" 9:2

Тақдирлаш маросимида Николай Ширшовнинг онаси, "Пахтакор" клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов, футболчи билан бирга тўп тепган Шуҳрат Мақсудов, Ёрқин Назаров, Олим Шокиров иштирок этди, дўстини ёрқин хотиралар билан ёдга олди.

"Авваламбор ўғлимни эслаб шундай турнир ташкил қилганингизга катта раҳмат. Николай ўз ўйинлари билан мухлислар ёдида қолган экан шундай хотира турнирларини ўтказяпсизлар. Бунинг учун ўзимни миннатдорчилигимни эълон қиламан",- дейди Николай Ширшовнинг волидайи мухтарамаси.

"Турнирда иштирок этган барча жамоаларга раҳмат айтамиз. Болаларга келажакда янада кучли бўлиб яхши футболчи сифатида терма жамоаларимизда тўп тепишларини тилаб қоламиз. Ўйлайманки, бундай турнирлар шу билан тўхтаб қолмайди ва давом эттирилади",- дейди "Пахтакор" клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов. 

"Николай Ширшовни нафақат ажойиб футболчи балки ажойиб инсон сифатида ҳам ёдга оламиз. Терма жамоада, "Пахтакор"да бирга тўп тепганмиз, сафарларда битта хонада истиқомат қилганмиз. Ўзининг голлари, ўйинлари билан мухлисларни меҳрини қозона олган",- дейди "Пахтакор" спорт директори Шуҳрат Мақсудов.

"Дўстимиз Николай Ширшов билан 7 синфдан бошлаб спорт мактабида бирга катта бўлганмиз. Юқорида айтилганидек у ажойиб ва олийжаноб инсон эди. Ўз устида тинмасдан ишларди ва натижада катта ютуқларга эришди. Ота-онаси билан ҳам кўп гаплашиб турар эдик. Бундай турнирларни ўтказиш анъана тарзига киришини тилаб қолардим. Мана бу йил баҳорда Дилмурод Назаров хотираси ёдга олинганди. Ташкилотчиларга ҳам раҳмат айтаман",- дейди Ёрқин Назаров.


"Биз 2 маҳал машғулот олиб борсак, Николай машғулотдан кейин ҳам уйда яна ишларди. Шунинг учун биздан ҳам ўтиб кетди, "Ростов"да ўйнади, терма жамоада тўпурар бўлди. Нима ҳам дердик яхшиларни хотираси доим шундай тантана билан ёдга олинади",- дейди Олим Шокиров.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика