Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди
16 окт 13:28
Новости
Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди
Сенегаллик собиқ ҳужумчи Малик Мане Қозоғистонда ўзининг футбол академиясини ташкил этиш ҳақида ўйлаётганини таъкидлади.
"Ҳозир Сенегалда академияни бошқаряпман — жамоамиз миллий чемпионатнинг учинчи дивизионида ўйнайди. Бу бутунлай менинг лойиҳам, укам Садио иштирокисиз. Сенегалда бошқа бизнесим ҳам бор. Эҳтимол, келажакда Қозоғистонда академия очаман. Бу ҳақда ўйлаяпман", – деди Мане.
37 ёшли Малик Мане 2012 йилда Сенегал терма жамоасида 1 та ўйин ўтказган. У "Ливерпуль" ва "Бавария"да ўйнаган жаҳон футболи юлдузи Садио Маненинг ўгай акаси сифатида танилган.
Малик Мане Қозоғистонда "Актобе" (2011), "Тараз" (2016-2017), "Акжайик" (2018) ва "Атирау" (2019) жамоаларида ҳаракат қилган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии