Кейсуке Хонда: "Инзаги билан жамоа сифатида анча ўсишга эришдик"
18 сен 2014 22:25
Новости
Кейсуке Хонда: "Инзаги билан жамоа сифатида анча ўсишга эришдик"
"Милан"нинг япониялик футболчиси Кейсуке Хонда мавсум старти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўтган мавсумда мен ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилгандим. Футбол шунақаки, баъзан сен ҳамма нарсага эришишинг мумкин. Айрим пайти эса йўқ. Мен ҳар доим бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қиламан.
Янги мавсумда эса ҳаммаси ўзгарди. Янги бош мурабий келди. Инзаги барчасини ўзгартира олди. Филиппо Инзаги бизларга ўз кучимизга бўлган ишончни қайтариб берди. Ўйиндан-ўйинга яхши ҳаракатланмоқдамиз. Жамоа сифатида анча шаклланиб олдик.
Комментарии