Каннаваро истеъфога чиқарилди ва этика курсларни ўтганидан кейин вазифасига қайтиши мумкин
28 окт 2019 23:00
Новости
Каннаваро истеъфога чиқарилди ва этика курсларни ўтганидан кейин вазифасига қайтиши мумкин
Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» жамоаси устози Фабио Каннаваро номаълум муддатга истеъфога чиқарилди.
Қайд этилишича, раҳбарият Каннаварога “Хитой корпоратив этика” курсларини ўташни буюрган ва шундан кейин у яна вазифасига қайтиши мумкинлиги айтилмоқда. Унинг лавозимини эса вақтинча жамоа сардори Чжэн Чжи эгаллаб туради.
46 ёшли италиялик мутахассис клуб бошқарувига 2017-йили келганди. Ҳозирда жамоа Хитой Суперлигасининг 27-туридан кейин 63 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Комментарии