RU

Последние новости

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  19 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  228 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" сафига қайтганимдан хурсандман" Новости

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" сафига қайтганимдан хурсандман"

Ўтган мавсумни Хитой суперлигасида ўтказган Камолиддин Тожиев "Пахтакор"га қайтди.
Уч йилга яқин вақт мобайнида "Жиангсу Сейнти" клубида тўп тепган Тожиев учун "Пахтакор" қадрдон жамоа ҳисобланади. У бошқа клублар сафида ўйнаб, ҳамиша "Пахтакор" сафига қайтган. Бу сафар ҳам бир қанча муддат жамоа машғулотларида иштирок этган тажрибали футболчи Туркия йиғинига жўнаб кетиши арафасида у билан келишувга эришилди. "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян ушбу маълумотни расман тасдиқлади.

Тожиев эса қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди: - Футболчилик фаолиятимда "Пахтакор" ҳамиша муҳим ўрин тутиб келган. Бу жамоа сафида ўсишга эришиб, Хитой чемпионатида тўп тепдим. Ўзим учун қадрдон жамоа саналган "Пахтакор" сафига қайтганимдан хурсандман. Энди жамоа раҳбарияти ва мухлислар ишончини оқлаган ҳолда ғалабаларга ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, 2014 йилни биз совринлар билан якунлаймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика