RU

Последние новости

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  9 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  122 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

Кальчо юрагида: "Сан Сиро"га саёҳат Новости

Кальчо юрагида: "Сан Сиро"га саёҳат

Италия футболини яхши кўраман, анча олдин Аппенин яриморолига бориб, у ерда бўлган кальчони ташқаридан ҳис қилиб кўрмоқчи эдим.

Дунё мода маркази пойтахтига ташриф буюриб, замонавий бутикларни айланишни, асосийси - дунёга машҳур "Жузеппе Меацца" ёки бўлмасам, "Сан-Сиро" деб номланадиган стадионга икки марта ташриф буюришни ният қилдим. Шунингдек, ўзим севадиган Италия футболини бевосита томоша қилиш мен учун қизиқ эди. Яқиндагина Миланда янги метро йўналиши ишга тушди. Унинг шоҳбекати айнан "Сан Сиро"га тўғри келди. Бу эса аренага бўлган йўлни анча қулайлаштирарди. Олдин "Интер" ёки "Милан"нинг ўйинини кўриш учун метродан кейин автобусга ўтириш ёки анчагина пиёда юриш керак эди. Энди эса биргина ер ости транспорти орқали кўркамгина стадионнинг олдига етиб бориш мумкин. Ушбу стадионга эгалик қиладиган иккала жамоанинг футболчилари тасвирланган катта-катта суратлар барча метро бекатларига илиб қўйилган, бу эса клубларни қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим.



Стадионнинг ўзи метродан 200 метрлар нарида. Бу эса барчага анча қулай эди. (Таққослаш учун айтадиган бўлсак, "Камп Ноу"га энг яқин бўлган метро бекатларига тахминан бир километр масофани пиёда босиб ўтиш керак). Дастлаб, клуб музейини ўйин бўлмайдиган, оддий бир кунда айланиб чиқишни хоҳладим. Чиптани сотиб олгандан кейин инсон бирданига ихчамгина, "Интер" ва "Милан"га тегишли бўлган эски либослар, буюмлар, дастурлари йиғилган хонага тушиб қолади. Ҳа, музей икки буюк клубга ҳам тегишли, бунда эса ҳеч қандай ноодатийлик йўқ. Италияда шундайки, дербилар ҳазилакам бўлмайди. Мисол учун, "Лацио" ва Рома" ёки "Ювентус" ва "Торино"лар бир шаҳар жамоалари бўлганлиги учун ашаддий рақиб. Аммо жамоаларнинг орасида ҳеч қандай душманлик йўқ. "Интер" ва "Милан" ўртасидаги дерби эса севимли бувижонисининг севгиси учун курашаётган икки "амакивачча" жамоаларнинг "жангига" ўхшайди. Ростини айтганда музей жуда камтарона. Унга замонавийлик ва қандайдир технологиялар етишмайди. Ҳеч кимга ёнбосмаган ҳолда айтаманки, музей "Барселона" ва "Реал"никидек қизиқарли. Стадионда кийиниш хоналарни ҳам томоша қилиш мумкин. Очиғи, "Милан"нинг хонаси бироз бойроқ кўринади. Бироқ "Интер"нинг кийим алмаштириш хонасигача бўлган йўл клубнинг буюк либослари расмлари билан чиройли қилиб безатилган. Ер ости йўли орқали "Милан"нинг мураббийлари ўтирадиган жойга ўтиш мумкин. Унда ўтириш, ўзини мураббий ёки футболчининг ўрнида ҳис қилиб кўришнинг имконияти бор. Трибунадан ўтгандан кейин жамоалар учун умумий ҳисобланган панорама ва дўконга дуч келиш мумкин. Дўкон ўзининг антиқа буюмлари билан одамни қувонтиради, аммо унинг очилганига узоқ вақт бўлмаган, айрим тузатилиши лозим бўлган ишлар борлиги кўзга ташланади. Албатта, у ердан эсдалик учун буюмлар харид қилиш мумкин. Айрим хотиралар етишмаётган бўлса-да, у ердан ёқимли ҳиссиётлар қолган.



Учрашувга эртароқ боришга ҳаракат қилдим. Ўйин куни бутун метро кўк рангга бурканди. Миланнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган мухлислар шаҳарнинг асосий қисмига борадиган махсус автобусларига чиқиб олишганди. Шунингдек, трибуналардаги байроқлар орқали бошқа вилоятлардан ҳам одамлар келганини билсак бўлади. Стадионнинг ёнида савдо ишлари олиб борилмоқда, мамнунлик билан клуб расмий дўконига етиб бора олмаётган кичик буюмни харид қилдим. Кассадан чипта сотиб олиш мумкин, "Болонья" билан баҳснинг статуси унчалик юқори бўлмаса-да, "нерадзурри"лар сўнгги икки ойда ғалабага эриша олмади. Дерби ёки кучли жамоалар "Ювентус", "Рома", "Наполи"га қарши баҳслардан олдин чиптани анча олдинроқ расмий сайтдан сотиб олиш керак. Агарда электрон чипта харид қилинадиган бўлса, стадион ичида махсус паспортни олиб юриш керак. Секторларга етиб бориш эса жуда осон. Сабаби, трибуналарда жуда кўплаб кириш ва чиқиш эшиклари бор.

Албатта, иш бор жойда камчилик ҳам бор. Арена анча "қариган", раҳбарият эса уни қайта таъмирлаш учун ҳеч қайси ташкилот билан келиша олмаяпти. Деярли барча стадионни таъмирлашни хоҳлайди, бироқ шаҳар мэрияси бунга руҳсат бермаяпти. Майдон ва трибунани ажратиб турувчи йўлак ҳам бор. У эса трибуналардан тушадиган нарсаларни ўзига қабул қилиб олиши керак. Ҳа, ўриндиқлар ҳам унчалик қулай эмас, орасидаги масофа ҳам жуда ноқулай. Баланд бўйли одам албатта тиззасини уриб олади, ўриндиқ эса ҳеч қаерга силжимайди.

Ниҳоят, ўйин бошланмоқда, қолганлар эса иккинчи даражали. "Интер" мадҳияси Челентано томонидан ижро этилганидан кейин Pazza Inter Amala (ақлсиз "Интер"ни сев!) номли қўшиқ янграйди ва жамоалар майдонга тушиб келади. Мухлислар баланд овоз билан ўзларининг севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашади, ҳар бир омадсиз вазиятларни юқори хиссиёт билан қабул қилади, ҳакамнинг қарорларини муҳокама қилишади. Италия футболида рефериларга ҳам анчагина қийин. У ерда футболга турли ёшдаги мухлислар боришади. Уларнинг орасида Факетти, Луис Суарес кабиларнинг ўйинларини кўрган ёшлар ҳам, чемпионлар лигасининг 2010 йилги финалини томоша қилмаганлар ҳам бор. Уларнинг барчаси "Сан-Сиро"ни хуш кайфиятда тарк этишди, "Интер" мухим ғалабани қўлга киритди. Халойиқ метро томон ҳаракатланди. Таблода йиғилган мухлисларнинг сони саналмоқда, турникетлар ёпилмоқда ва тез орада ишламай қолади.


"Сан-Сиро" ёддан чиқмайдиган хотираларни тақдим этади, бу эса Италиянинг буюклигига жуда мухим. Бу ерда китоблар ёзилади, қўшиқлар битилади. Милан эса даражаси юқори бўлмаган мухлислар шаҳри. Жанубда, Неаполда ҳақиқий ақлсизликни кўришингиз мумкин. Бутун бир шаҳар 90 дақиқа давомида бошқа ишларини эсдан чиқаради. Миландан ташқаридаги ўйинлар бўлаётган вақтда эса шаҳарда икки гранд борлиги унутилади, ҳаттоки кўк ва қизил шарфлар тақилиб, дерби ўтаётган вақтда ҳам. Лекин бу икки жамоанинг бири ҳафтада бир марта бу стадионда Миланнинг шарафини ҳимоя қилиш учун майдонга тушади.


Сергей Румянцев
championat.asia сайти учун махсус

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика