RU

Последние новости

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   15 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий Новости

Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий

Аёллар Олий лигасининг 22-турида чемпион номига аниқлик киритилди.

"Сўғдиёна-W" — мусобақа ғолиби. Бевосита Жиззах клубига тўхталадиган бўлсак, чемпионлик қўлга киритилишидаги асосий фигура жамоа устози Шерали Бобоқулов экани ойдинлашади. 

1984 йилда туғилган мутахассис бир пайтлар Бекободнинг "Металлург" клуби шарафини яшил майдонда ҳимоя қилар эди. Кейинчалик мураббийлик фаолиятини ҳам айнан Бекобод клубининг аёллар жамоасида бошлади (2013). Шерали Бобоқуловда мураббийлик фаолиятининг старти фавқулодда омадли бўлди. Медаллар ва чиройли ғалабалардан кейин 2016-2017 йилларда Ўзбекистон аёллар терма жамоасини ҳам бошқарди. 2017 йилда "Металлург" билан ички мусобақаларда "Олтин дубль" қайд этишдан ташқари, Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган “Уч миллат” кубогида  терма жамоа билан зафар қучди.

Барчаси яхши кетаётган эди. Аммо 2018 йилнинг январида "Металлург-W"дан истеъфога чиққан мураббий "Сўғдиёна-W"да иш бошлади. Жиззахдаги дастлабки мавсумида 6-ўрин билан кифояланган Шерали Бобоқулов кейинги 2 йилга бронза билан якун ясади. Ва ўзининг 4-мавсумида Жиззахга чемпионлик кайфиятини олиб кирди...

37 ёшли мутахассис билан катта суҳбат ташкил қилдик:

- Чемпионлик қўлга киритилган бу йилги мавсум ҳақида нима дея оласиз?

- Фурсатдан фойдаланиб, барча жиззахлик ва бизнинг жамоага бефарқ бўлмаган мухлисларни қўлга киритилган тарихий ғалаба билан табриклайман. Клуб раҳбарияти, ҳомийларимиз, ҳодим ва ишчиларнинг барчасига чемпионлик йўлида қўшган ҳиссаси учун жамоамиз номидан ташаккур айтамиз. Хабарингиз бор, “Сўғдиёна” 2019-2020 йиллар икки бор бронза медални қўлга киритди. Раҳбариятимиз жамоада салоҳият борлигини кўриб, барча шароитларни яратиб беришди. Бизнинг олдимизга чемпионлик ва Кубок вазифасини қўйишди. Жамоамиз билан ҳаммадан биринчи, 5-январдан ўқув-йиғин машғулотларини бошладик. Клубни янада кучайтириш учун ҳаракат қилдик, легионерлар таклиф қилдик, мақсадимиз сари изландик, меҳнат қилдик ва мана самарасини кўриб турибмиз. Чемпионат биз учун оғир ва машаққатли кечди. Бу йил жамоа “Севинч” ва “Бунёдкор”га рақобатбардош бўлиб, ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди, деб ўйлайман.

- Клубдаги энг фойдали футболчилар деб кимларни кўрсата оласиз? 

- Бу ерда қайсидир футболчини ажратиш нотўғти бўлади, менимча. Чунки клубдаги барча бутун мавсум давомида барча кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилиб келяпти. 

Агар ажратадиган бўлсак, албатта, ҳужум чизиғимиз вакиллари Диёрахон Ҳабибуллаева, Мумуни Фусейна, Маҳлиё Сарикова, Алберто Афилалар ўзларининг фойдали ҳаракатлари билан чемпионликка кўпроқ ҳисса қўшишди. Клубнинг даражасини голлар белгилаб беришини ҳамма билади. Бу ҳужумчиларнинг статистикасидаям кўриниб турибди. Шунинг учун ушбу ўйинчиларни алоҳида қайд этишимиз мумкин. 

- Аёллар футболидаги ҳакамликнинг савиясини қандай баҳолайсиз?

- Умумий қилиб айтадиган бўлсак, савия анча кўтарилган, фақат ижобий фикр билдиришим мумкин. Мен ўзимизнинг ўйинлардаги ҳакамларга кўпроқ эътибор бераман ва эътирозим йўқ.

- Ўқиган бўлсангиз керак, яқинда "Навбаҳор-W" футболчиси жамоадаги шароитлар қониқарсизлиги ҳақида интервью берди. "Сўғдиёна-W" клубидаги ҳолат қандай?

- Албатта, бу интервьюни ўқидим. Озгина тушунарсиз ҳолат. Бу клубнинг ички сиёсати, бизнинг аралашишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун бирор бир жўяли фикр билдиролмайман. Ягона фикрим, “Навбаҳор” жамоаси раҳбарияти аёллар футболига бефарқмас. Чунки биз чемпионатда бу жамоага қарши тўп сурганимизда клуб раҳбарлари келиб, ўйинни стадиондан кузатиб, қўллаб-қувватлаб турганига гувоҳ бўлганмиз. Бу клубда тажрибали ўйинчилар кўп. Юқори даражадаги футболчилар ёмон шароитларга кўникиши ҳақиқатдан йироқ. “Навбаҳор”да ҳаммаси яхши деб ўйлайман ва келажакда шароитлар янада яҳшиланишига умид қиламан. “Сўғдиёна”га келадиган бўлсак, бизнинг жамоада шароит масаласида ҳеч қанақа муаммо йўқ. Масалан, куни кеча ноябрь ойлиги аванс тариқасида берилди. Иқтисодий имкониятлар келажакда ҳам шундай бўлиб қолади, деган умиддаман.

- Жамоангизда бир қатор легионерлар бор. Уларнинг олиб келиниши қандай бўлган? 

- Биз бу легионерларни агентлар орқали топиб, ўйинларини кузатдик ва таклиф қилишдан олдин узоқ музокара олиб бордик. Мумуни Фусейна Гана миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади, Алберто Ахиалей ҳам миллий жамоанинг доимий номзодларидан. Албатта, улардан мамнунмиз.

- Легионерлар ва маҳаллий футболчилар оладиган маош орасидаги тафовут?

-  Легионерлар ва маҳаллий футболчилар маош орасидаги тафовут ҳамма ўйлаганчалик юқори эмас. Сабаби биз бюджетга қараб иш тутганмиз. Бу борада омадимиз келди, десак бўлади. Бу йил жамоамиз раҳбарияти ҳомийлар билан келишган ҳолда маҳаллий футболчилар маошини сезиларли даражада кўтарди. Албатта, бу ўзининг мевасини бермай қолмади. Ўйинчиларда мотивация пайдо бўлди ва ўзларини кўрсатиб, мураббийлар штабининг ишончини қозонишга уринишди. (Жамоанинг асосий ҳомийси “SILVERLEAFE” компанияси ҳисобланади — таҳр.)

- Шогирдларингиз ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Режаларингиз қандай? Клубда қоласизми? 

- Келажакда режаларимиз кўп. Раҳбарият билан келишиб, бунга аниқлик киритиб оламиз. Худо хоҳласа, 2022 йил 5-январдан тайёргарликни бошлаймиз. Ўзимга келадиган бўлсак, албатта клуб билан фаолиятим давом этади. Олдимизда катта-катта мақсадлар бор. Жамоамиз қатнашадиган ОЧЛда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиламиз ва халқаро рейтингдаги муҳим очколарни кўпайтирамиз.

- Анчадан бери аёллар футболининг ичидасиз. Соҳани ривожлантириш учун нималар қилиниши керак?

- 9 йилдан бери аёллар футболи ичида фаолият юритиб келяпман. Соҳани ривожлантириш учун биринчи навбатда шароитларни янада яхшилаш керак. Аёллар футболининг талаблари эркакларники билан бир хил. Яхши майдонлар, қароргоҳ, овқатланиш ва витаминизацияга етарлича эътибор берилса, муваффақияти яқин бўлади. Аёл киши ўз олдига қўйган мақсадига бор кучи билан ҳаракат қилади. Улар шундай ҳарактерга эга. Мен 9 йиллик фаолиятимда бу нарсага амин бўлганман. Ўйиндаги тактикани мураббий белгилайди, лекин яхши шароит, маош ва мукофот пуллари вақтида берилса, бу ўйинчиларни янада яхши ўйнашга ундайди. Мен ишонч билан айтаман, аёллар футболининг салоҳияти жудаям катта. Буни Осиё футболидаги рейтингимизда ҳам кўрсак бўлади. 

Бу йил ЎФА ва ПФЛ ташаббуси билан 14 ва 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида мамлакат чемпионати ташкил қилинди. Тўғри, буни ҳар ким ҳар хил талқин қилди. Кимдир вақтлироқ бошладинг деди, яна бошқалар хар ҳил норозиликлар билдирди. Лекин, қачондир бошлашимиз керак эди. Бундай мусобақалар ўринбосарлар жамоаси ва клубнинг асосий таркибига ўйинчи жалб қилишни осонлаштиради. Чунки футболнинг урф-одатлар, минталитетимизга қарама-қаршиликлари бор, буни яширишнинг иложи йўқ. Сабаби аёлларнинг футбол ўйнашини ҳамма ҳам хоҳламайди. Футболчилар камлиги туфайли танлов имконияти жуда кам. Бундай мусобақалар эса футболнинг оммавийлигини ошириши табиий.

- Ажойиб фикрлар учун ташаккур, Шерали ака!

- Суҳбатни тугатишдан олдин фурсатдан фойдаланиб, “Бунёдкор-W” жамоасини ОЧЛдаги тарихий старт билан табриклайман. Уларга чемпионатда муносиб иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши ва жароҳатсиз, юзлари ёруғ бўлиб қайтиб келишларини жамоамиз номидан тилаб қоламиз. 

"Championat.asia" ҳодимларига ҳам таклиф учун чуқур миннаддорчилигимизни билдирамиз. Охирги пайтлар аёллар футболини ёритиш борасида олдинга қадам ташланди. Биз бундан хурсандмиз. 

Аёллар футболи қанча кўп ёритиладиган бўлса, клубларнинг мутасаддилари, ҳомийлари томонидан эътибор яна ҳам кучайиб боради. Сўзим охирида футболимиз Осиё майдонларидаги муваффақиятини нишонлашига оз фурсат қолди, деб мураббийлар номидан ишонтириб айтаман. Эътибор учун раҳмат!

Суҳбатни М. Кушбакова ёзиб олди

Олий Лига тўпурари: "Арсенал"да ўйнашни хоҳлардим

Автор :
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика