RU

Последние новости

14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  7 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  14 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  1 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  15 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  15 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  13 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5

Жереми Гомес: "Ўзбекистоннинг кучли ва ожиз томонларини ўрганиб чиқиб, уларга қарши тактик ишланмалар туздик. Шу боис, рақиб бизга жиддий зарар етказа олмади" Новости

Жереми Гомес: "Ўзбекистоннинг кучли ва ожиз томонларини ўрганиб чиқиб, уларга қарши тактик ишланмалар туздик. Шу боис, рақиб бизга жиддий зарар етказа олмади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Коста-Рика — Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг коста-рикаликлар аъзоси Жереми Гомес микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ўзбекистонга қарши қийин ўйин бўлишини билардик. Чунки рақиб жамоа бутун зални тўлдириб ўтирган мухлислари қаршисида саф тортганди. Ҳатто мухлислар армияси севимли жамоаси ҳисобда олдинда бораётганда, босимни кучайтирганига қарамай, биз буларнинг барчасига тайёр эдик. Умуман олганда, жаҳон чемпионатига ташриф буюрганимиз ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритганимиздан беҳад мамнунмиз.

Биз ҳар бир рақибни синчиклаб ўрганамиз. Уларнинг заиф ва кучли томонларини билиш учун ўйинлар видеоларини томоша қиламиз. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг кучли ва ожиз томонларини ўрганиб чиқиб, уларга қарши тактик ишланмалар туздик. Шу билан бирга, рақиб дарвозасига йўл топишнинг қулай усулларини билардик. Шу туфайли улар бизга жиддий зарар етказа олмади.

Кейинги босқичдаги рақибимиз эртага маълум бўлади. Биз энг яхши учинчи ўринни эгаллаган жамоа бўлиб турибмиз. Нимчорак финалда қайсидир гуруҳ ғолиби билан тўқнаш келамиз, шу боис, жиддий қарама-қаршиликка йўлиқишимиз аниқ. Бироқ кейинги босқичда ҳам ҳамма нарса бўлиши мумкин", деди Гомес.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Лотин Америкаси мамлакати нимчорак финалда "B" ёки "C" гуруҳи ғолибларидан бирига қарши майдонга тушади. 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика