RU

Последние новости

20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  0 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  8 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  11 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  4 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  1 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  4

ЖЧ саралашидаги рақиб – Хитой термаси Филиппинга 8та гол урди Новости

ЖЧ саралашидаги рақиб – Хитой термаси Филиппинга 8та гол урди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Хитой терма жамоаси бугун, 7 июнь куни Филиппинга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Голларга бой кечган беллашувда хитойликлар 8:1 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Аввалроқ Аввалроқ саралаш босқичи “А” гуруҳи иштирокчиларидан Сурия терма жамоаси Япония билан (1:1), Қатар футболчилари КХДР билан (2:2) дуранг ўйнагани, Эрон термаси эса Черногорияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд футболчилари билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Юқоридаги барча ўйинлар ЖЧ–2018 “А” гуруҳи 8-турига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичи 9-турида сафарда Хитой меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 31 август кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика