RU

Последние новости

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

ЖЧ саралашдаги рақибимиз. Саудия Арабистони бош мураббийи футболчиларни Яманни ҳурмат қилишга чақирди Новости

ЖЧ саралашдаги рақибимиз. Саудия Арабистони бош мураббийи футболчиларни Яманни ҳурмат қилишга чақирди

Эртага ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони - Яман учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур беллашув биз учун аҳамиятга эга, негаки ҳар икки жамоа Ўзбекистон жой олган гуруҳда баҳс олиб бормоқда. Бугун ташкил этилган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида саудияликлар бош мураббийи Эрве Ренар қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Яманга қарши кечган биринчи ўйин ҳамон ёдимда. Баҳрайнда ўтказилган учрашувда биз 2:2 ҳисобини қайд этгандик. Айтишим керакки, ўшанда футболчиларимизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилганди. Лекин ўйлайманки, бу сафар ундай бўлмайди. Яна шуни айтишим мумкин, ўша ўйинда мен Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиларини яхши билмасдим. Ўтган вақт мобайнида бир нечта машғулот ва ўйинларни ўтказдик, футболчиларни яқиндан таний бошладим. Ҳозирги пайтга келиб гуруҳда 11 очко билан пешқадамлик қиляпмиз. Агар Яман термасини мағлуб этсак, энг яқин таъқибчимиз Ўзбекистондан беш очкога илгарилаб кетамиз. Буни жамоадаги ҳамма жуда яхши ҳис қилиб турибди", - дейди франциялик мураббий. 

Эрве Ренар футбол оламида таниқли мутахассислардан бири ҳисобланади. У 2018 йилги жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоасини бошқарган. Шу йилнинг март ойида ўтказилган ЖЧ саралаш баҳсида Саудия Арабистони унинг қўл остида Фаластинни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳдаги аҳволини анча яхшилаб олди. 

"Саудия Арабистонидан таклиф тушганида фақат бир нарса ўйладим: жаҳон чемпионатига чиқишни. Ўтган вақт давомида ўсишга эришдик деб айта оламан, лекин манзилгача ҳали йўл узоқ. Биз Қатарда ўтказиладиган мундиалга бориш учун барча имкониятни ишга соламиз. Чунки Қатар бизга яқин давлат ва у ерга жуда кўп саудиялик мухлислар боришини тасаввур қиляпман", - дейди Эрве Ренар. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика